Forward from: Uzpharmcontrol
🔴 🟦🟦🟦
Референт нархларни шакллантириш бўйича Молдова тажрибаси ўрганилмоқда
Юртимизда дори воситалари нархларини тартибга солиш ва шаффоф механизмларни жорий этиш мақсадида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Референт нархларни шакллантириш бўлими мутахассислари Молдова тажрибасини ўрганишмоқда.
Молдовага ташриф доирасида Марказ ходимлари Молдованинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги – Agenția Medicamentului și Dispozitivelor Medicale (AMDM) мутасаддилари билан учрашиб, мазкур регулятор органининг 2010 йилдан буён амалиётга тадбиқ этиб келинаётган референт нарх шакллантириш тизими бўйича тажрибаси билан яқиндан танишди.
Шунингдек, дори воситалари нархларини белгилаш ва назорат қилиш жараёнларини тартибга солиш бўйича Агентликда амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, уларни мамлакатимиз шароитида қўллаш имкониятлари таҳлил қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Маълумот учун, Молдова Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги (AMDM) фармацевтика маҳсулотларини тартибга солувчи асосий давлат органи бўлиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказилиши, сифат назорати, нарх шакллантириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.
Шунингдек, дори воситалари нархларини белгилаш ва назорат қилиш жараёнларини тартибга солиш бўйича Агентликда амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, уларни мамлакатимиз шароитида қўллаш имкониятлари таҳлил қилинди.
Мазкур ташриф — мамлакатимизда дори воситаларининг иқтисодий жиҳатдан асосланган ва шаффоф нархи шаклланиши, шунингдек, аҳолига сифатли ва мақбул нархларда фармацевтика маҳсулотларини тақдим этиш жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилади.