Мақсад, ирода, дўстлик ва ғалаба
Озарбайжонлик журналист Ҳамид Ҳамидов ёзмоқда:
“Олимпиада тугади, энди келинг сизга Голливудда осонгина зўр кино суратга олса бўладиган воқеани айтиб бераман.
Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Парижга мураббийсиз ва секундантсиз келди. Гап шундаки, у мусобақага сўнгги лаҳзада – Олимпиадага атиги икки ой қолганида йўлланма олди ва мураббийларни аккредитациядан ўтказиш баҳорда якунланди. Натижада, у мураббийсиз Парижга боришга мажбур бўлди. У, айтмоқчи, Ўш шаҳридан етти километр узоқликда жойлашган ётоқхонада яшайди ва қишда квартирага кўчиб, ижарада яшайди, чунки ётоқхона қирғизистоннинг совуғига бардош бера олмайди.
Шундай қилиб, Мунарбек бир ўзи етиб келади.
У тушган рақиблар жадвали жуда жиддий бўлиб чиқди. Қирғизистон федерацияси унга ишонмади ва дарҳол чорак финал ўйинидан кейинги санага қайтиш чиптасини сотиб олиб қўйишади. Бироқ кутилмаганда энди бу чиптани ўзгартириш керак эди - чунки Мунарбек финалга чиқади ва бутун Қирғизистонни лол қолдирди!
Унинг жангларига тайёргарликда олижаноб дўстлари қўллайди, Мунарбекни икки давлат қўшма йиғинлардан таниган, уни ёлғиз қолдирмаган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов ва ўзбекистонлик боксчи Абдулмалик Халоқов Олимпиадада Мунарбекка кўнгилли бўлиб ёрдам бердилар.
Улар ўзларининг жангларидан чалғиган ҳолда, унга финалга чиқишга ёрдам беришди.
Финалда икки дўст йигитлар бир-бирлари билан учрашишди. Жангда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди, бироқ Мунарбек умуман хафа бўлмади, чунки у финалга чиқди ва қирғиз бокси тарихига аллақачон кириб бўлган, илк тарихий кумуш медальни қўлга киритган эди!”
Исроил Тиллабоев саҳифасидан олинди
👉 @Elites_League