Adolat kuychisi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Ushbu kanalda shaxsiy rivojlanishga oid hadislar, iqtiboslar, maqollar, fikrlar va ibratli hikoyalar berib boriladi!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


ҲАЙРАТДАМАН

Абдулҳалим Маҳмуд
(1973-1978 йилларда Азҳар шайхи бўлган) Шайх Зайтун маҳалласидаги уйда ижарада турар эди. Қишлоқдаги меросдан теккан деҳқончилик ерини сотди. Унинг пулига ижара захматидан қутилиш учун уй сотиб олмоқчи бўлди.

Пулни олиб Қоҳирага борди. Уйга боришдан олдин шифохонага бир дўстини кўргани борди. У ерда бир шогирдини кўриб қолди. Ундан ҳол -аҳвол сўради. Шогирдининг отаси бемор экан. Зудлик билан амалиёт ўтказилиши лозим экан.

Бу амалиётга жуда катта маблағ керак экан. Шогирд шайхдан "Эй устоз, отамни ҳақларига шифо сўраб дуо қилинг" , деди.

Шайх шогирдининг аҳволини кўриб кўзи ёшланди. Жомадонни очиб унинг ичидаги ҳалиги сотилган ернинг пулини ҳаммасини отасини амалиёти учун шогирдига берди. Ўзи то вафот қилгунича хотини, болалари билан Зайтундаги ижара уйида яшади.

Вақф ҳайъати томонидан берилган уйни ҳам олмади. Азҳарга шайх бўлганидан кейин Азҳар томонидан шайхларга бериладиган уйда яшашдан ҳам воз кечди. У Аллоҳ билан савдо қилган эди...

©️ MubashshirAhmad

👉 @Elites_League


Forward from: ✍𝐅𝐈𝐊𝐑𝐀𝐓✍
Gʻazo genotsidini koʻrmay oʻtib ketgan musulmonlarga havasdaman. Chunki dushman ularning borligidan haybatlanib, bunday qirgʻinga jurʼat qila olmagan.

Bizdan esa ular zarracha hayiqmadi va hayiqmaydi. Hadisda aytilgan “koʻpik” biz boʻlsak kerak. Bundan oʻkinchdaman.

Lekin boshqa tomondan Yosin, Mursiy, Haniyya va Sinvor kabi mard erkaklar bilan zamondosh boʻlganimdan mamnunman.

Ana shunday turli hissiyotlar girdobida va tushida yashayotgan bir bechoraman.

Mubashshir Ahmad

Kanalga ulanish: FIKRAT.UZ


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Сурат 1913-йилга тегишли.
Булғор қўшинларига асир тушган усмонли аскари. Қолганлар уни дорга осишга ҳозирлик кўришяпти, у эса охирги намози учун таҳорат оляпти.

Ҳа, иймон инсонни инсон қилади!

@MubashshirAhmad


Forward from: Aziz Rahimov
Oxirgi to'rt yilda 30 000 yoshlarimiz IELTS 7.0+ olishibdi.

Yiliga topshirayotganlar esa 35 000 dan oshibdi.

Aholi soniga test topshirish bo’yicha dunyoda top 15 talikka kirib bo’libmiz.

Navoiy Muhokamatul Lug’ataynda yozgandilar: Turklar (hozirgi o’zbeklar) fors tilini o’rgansa, forslardek gapiradi, sezmaysan. Forslar turkcha gapirsa, bitta jumlasidan bilasan.

Bizning tilga iqtidorimiz bor.

Shu ko’rsatgichlarni uch barobar oshirsak Vietnamdan, besh barobar oshirsak Singapurdan til bilishda o’tib ketamiz.

Til o’rganing, bo’shashmang.

Va yana,

Til o’rganish bilan to’xtab ham qolmang, azizlar.


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати яхши тарғибот ролигини тайёрлабди. Фақат "план" сўзининг ўрнига "режа" сўзини ишлатишса, ўзбек тилига ҳурматларини тўлиқ адо этишган бўлишар эди.

Нима бўлганда ҳам, ролик зўр!

@adolat_kuychisi


Forward from: bakiroo
IMEI балоси қардош Қирғизистонда ҳам товонли ташвишга айланган

Бозорни оқартириш баҳонаси билан чўнтаклар учун ҳаводан пул қилиш бўйича балки Ўзбекистон тажрибасига ҳавас қилиб, қўшни Қирғизистонда ҳам мобиль алоқа воситаларини мажбурий тарзда IMEI кодларини пуллик рўйхатдан ўтказиш бошланган.

Қирғизистонликларга аввал бошда мавжуд телефонларини 25 августга қадар бепул рўйхатдан ўтказиш имконияти тақдим этилган, лекин жуда кўп фойдаланувчилар ўта мураккаб талаблар ва техник носозликлар туфайли бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Белгиланган бепул муддат давомида сайтга маълумот кирита олганлар ҳам ҳалигача рўйхатдан ўтганлик ёки ўтмаганлигини билишмайди. Ҳозирда хизмат пуллик (528 сом, бу 80 минг сўм атрофида ва яна телефон нархидан 12% ҚҚС).

Қирғизистонлик ҳаводан пул қиларлар халққа йўқ жойдан муаммо яратишда ҳатто ўзбекистонлик дўстларидан ҳам ўтиб кетишган.

Масалан, телефонни IMEI рўйхатдан ўтказиш учун IMEI код ва шахсий маълумотлардан ташқари электрон почта, қайси мамлакатдан келтирилгани, хотираси, қачон келтирилгани, ҳатто юк хатигача бўлган маълумотларни киритиш талаб қилинган (бизникилар эшитиб қолишмасин).

IMEI рўйхатдан ўтказиш орқали соққа қилиш Қирғизистонда ҳатто офиси бўлмаган, россиялик компанияга топширилган. Ҳеч қанақа ҳисоб ва ҳисобдорлик йўқ.

Аҳвол шу даражага етганки, масалага мамлакат бош вазири ҳам аралашишига тўғри келган.

Қардош қирғизистонликларга бу кўргуликни беш йилдан бери бошдан кечирган ва кечираётган ўзбекистонликлар номидан сабр тилаб қоламиз.

Дарвоқе, UzIMEI тизимига хизмат кўрсатувчи Information Technology Center компаниясидаги давлат улушининг "хусусийлаштирилиши" эълон қилинганди? Нима бўлди шу иш? Қачондан бошлаб "хусусий контораларга" солиқ тўлашни бошлаймиз?


Forward from: Нишондаги гаплар 🎯
#сарказм

Инновациянинг зўри – марказий кўчалардаги симёғочларга бўлажак депутатларнинг сурати осиб чиқилибди. Биттасига қарайман деб машинани уриб олишимга сал қолди. Ҳали сайланмай туриб халақит беришини қаранг! Буни ким ўйлаб топган бўлса... Сурат ва исм-шариф! Бу зоти боборокот қаерда ишлайди? Шу пайтгача нима ишлар қилган? Бундан кейин нималар қилмоқчи? Симёғочда бу тўғрисида бирор гап йўқ. Сайловга бориб, Навоий кўчасидаги бешинчи симёғочга осиб қўйилган жувонга овоз бераман, ўшанинг сурати ёққан эди, деймизми? Машиналар виз-виз ўтиб турган йўлга шунчаки сурат осиб қўйишнинг нима маъниси бўлса... Буям демократия  бўлса керакда...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi


Forward from: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
* * *
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

А. НАВОИЙ.

* * *
Мактаб вояга етаётган авлод тафаккурини шакллантириш устахонасидир; агар келажакни қўлдан чиқаришни истамасанг, мактабни қўлда мустаҳкам тутмоғинг лозим.

А. БАРБЮС.

* * *
Ҳақиқий таълим – одамни одамийликка тайёрлашдир.

Н. И. ПИРОГОВ.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Бутун бошли давлатдда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари очиқдан-очиқ бузиляпти, лекин ҳеч ким лом-мим дея олмаяпти. На прокуратура, на бизнес омбудсман ва на бошқа тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга масъул идоралар...

Ичимда жуда кўп гаплар бор эди.... Майли, индамай қўя қолай. Барибир, гапимиз ҳам бир тийин-ку...

@adolat_kuychisi


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шундай вазиятда яшай олармидингиз?

Ғазода эса яшашяпти. Яна ҳеч кимга шикоят қилмасдан.
Бундай ваҳшиёна ҳаракатларга қувонаётган ўзбеклар борлигини биласизми? Уларни инсон деса бўладими?

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube


Forward from: Muhammad Ali | Rasmiy Blog
Notanish Tanish

3 kun oldin qo'ng'iroq bo'ldi:

-ASSALOMU ALAYKUM. Muhammadali aka, kitob do'kondan qo'ng'iroq qilyapmiz. Bir inson Olmaliqda yangi ochilayotgan maktabingizga 100 ta kitob hadya qilmoqchi ekan. Ro'yxat bersangiz, terib olib boramiz.
- VA ALAYKUM ASSALOM. Borlaringizga shukr. Kim ekanlar u kishi?
- Ismlarini aytmadilar. Sir bo'lib qolsin ekan. Kimdir kitob nomlarini yozib yuborsin.
- Xo'p, ALLOHim qabul etsin, rahmat ayting nomimizdan. Ilhomjon Ustoz aloqaga chiqadilar.

Kechga Ilhomjon Ustoz qo'ng'iroq qilyaptilar:
- Ustoz, kim bo'lsa ham baraka topsin, 100 ta emas, 244 ta kitob berib ketishdi...

Judayam xursand bo'lib ketdi odam.
Akam rahmatlik aytardilar:
"Muhammadali, kimki bir musulmonni kutmagan joyida xursand qilsa, ALLOH Ta'olo uni 100 ta kutmagan joyidan xursand qiladi. Adashmasam, 70 tasi bu dunyoda, 30 tasi oxiratda.

Men esa bu notanish Tanishimiz haqlariga duoi xayr qilishdan boshqa yo'l topa olmadim:
ALLOH Ta'olo Sizni 100 ta joyda xursand qilsin...

@Muhammadali_Eshonqulov


Forward from: Вафо Мўмин
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Агар юрагингизга теккиза олган бўлсак, Инстаграмга ўтиб, лайк ва изоҳ қолдиринг!

Ҳавола: https://www.instagram.com/reel/C_x5zU-q2cp/?igsh=MWhlOTE3OWI2Ymc2aQ==

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Forward from: Orif Tolib
Aqlli odamlarni yollab, soʻng ularga nima qilishni oʻrgatishda maʼni yoʻq. Biz aqlli odamlarni bizga nima qilishni oʻrgatishlari uchun yollaymiz.

Stiv Jobs

@oriftolib


​​Мақсад, ирода, дўстлик ва ғалаба

Озарбайжонлик журналист Ҳамид Ҳамидов ёзмоқда:

“Олимпиада тугади, энди келинг  сизга Голливудда осонгина зўр кино суратга олса бўладиган воқеани айтиб бераман.

Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Парижга мураббийсиз ва секундантсиз келди. Гап шундаки, у мусобақага сўнгги лаҳзада – Олимпиадага атиги икки ой қолганида йўлланма олди ва мураббийларни аккредитациядан ўтказиш баҳорда якунланди. Натижада, у мураббийсиз Парижга боришга мажбур бўлди. У, айтмоқчи, Ўш шаҳридан етти километр узоқликда жойлашган ётоқхонада яшайди ва қишда квартирага кўчиб, ижарада  яшайди,  чунки ётоқхона қирғизистоннинг совуғига бардош бера олмайди.

Шундай қилиб, Мунарбек бир ўзи етиб келади.

У тушган рақиблар жадвали жуда жиддий бўлиб чиқди. Қирғизистон федерацияси унга ишонмади ва дарҳол чорак финал ўйинидан кейинги санага қайтиш чиптасини сотиб олиб қўйишади. Бироқ кутилмаганда энди бу чиптани ўзгартириш керак эди -  чунки Мунарбек финалга чиқади ва бутун Қирғизистонни лол қолдирди!

Унинг жангларига тайёргарликда олижаноб  дўстлари қўллайди, Мунарбекни икки давлат қўшма йиғинлардан таниган, уни ёлғиз қолдирмаган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов  ва ўзбекистонлик боксчи Абдулмалик Халоқов Олимпиадада Мунарбекка кўнгилли бўлиб ёрдам бердилар.

Улар ўзларининг жангларидан  чалғиган ҳолда, унга финалга чиқишга ёрдам беришди. 

Финалда икки дўст йигитлар бир-бирлари билан учрашишди. Жангда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди, бироқ Мунарбек умуман хафа бўлмади, чунки у финалга чиқди ва қирғиз бокси тарихига аллақачон кириб бўлган, илк тарихий кумуш медальни қўлга киритган эди!”

Исроил Тиллабоев саҳифасидан олинди

👉 @Elites_League


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қимор тўғрисида яқинда кучга кирадиган қонунни бекор қилиш керак. Менимча, бутун халқ буни талаб қилади. Ҳукумат халқ талабини инобатга олсин!

@MubashshirAhmad


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Ўзинг ва шаҳватлар* ўртасига тўсиқ қўймагунингча, ибодат ҳаловатини топа олмайсан.

Бишр Ҳофий

Дарҳақиқат намозни дунё ташвишларидан бирини ўйлаб ўқиганимизда, ҳаловат у ёқда турсин, намознинг ракатларини топа олмай қоламиз.

Шундай эмасми?
===
* Шаҳватлар - қизиқишлар. Лаззатли овқатлар, уй-жойлар, қиммат уловлар, аёллар, обрў-эътибор ва мансаб каби.


@MubashshirAhmad


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Гуноҳ қилаверишнинг энг ёмон жазоси - унинг ёмон экани тўғрисидаги ҳисни Аллоҳ қалбингдан суғуриб олишидир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Sening qoningda jadidlar qoni...
O'zing ham ishonmasang orzularing ushalmaydi!
Harakat qilsang, olovday qoning bor seni!


👉 @Elites_League


Kuch - adolatda! Adolatchi, adolat qayerda?!

👉 @Elites_League


Forward from: ✍𝐅𝐈𝐊𝐑𝐀𝐓✍
Vo Umaro!!!

Aytishlaricha, Umar ibn Abdulazizning qizchalari bir kun huzurlariga yig‘lab kirdi. O‘sha paytda u yoshgina qizcha bo‘lib, u kun esa hayit kuni edi.
- Sizni nima yig‘latdi, deb amirul-mu’miniyn so‘radilar.
Qizlari: "Hamma bolalar bugun yangi kiyimlar kiyishdi, men amirul-mu’miniynning qizi bo‘la turib, eski kiyimdaman", deya javob qildi.

Umar uning yig‘isidan ta’sirlanib, Baytulmol xazinaboni oldiga bordilar va unga: "Keyingi oy maoshimni menga berib tura olasizmi", dedilar.
Xazinabon: "Nega, yo amiral-mu’miniyn", dedi.
Umar unga bo‘lgan voqeani aytib berdilar.
Shunda xazinabon: Men qarshimasman, lekin bitta shartim bor, dedi.
Umar: U qanday shart ekan, dedilar. Xazinabon: "Menga keyingi oygacha tirik qolib, oldindan olmoqchi bo‘lgan maoshingizni to‘lab bera olishingizga kafolat bering", dedi.

Umar uni qoldirib, uylariga qaytdilar. Farzandlari: "Otajon, nima bo‘ldi?", deb so‘rashdi.
Umar dedilar: "Yo sabr qilasizlar va hammamiz barobar jannatga kiramiz, yoki sabr qilmaysizlar va otangiz do‘zaxga kiradi". Shunda bolalari: "Sabr qilamiz, otajon", deya javob qilishdi.

Qaniydi bizda ham mana shu uchlik bo‘lganda edi.

Kanalga ulanish: https://t.me/fikraat

20 last posts shown.