#Расулуллоҳ_мўъжизалари
Бир дона хурмо кун бўйи бир кишига кифоя қилди
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Абу Убайдани бошлиқ қилиб, бизни Қурайш карвонларини кутиб олишга жўнатдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом бошқа нарса топа олмаганларидан, бир халта хурмо бердилар. Абу Убайда бизга ҳар кун биттадан хурмо берарди. Жобирдан: “У (бир дона хурмо) билан нима қилардингиз?” деб сўралди. Биз ёш бола сўргандек хурмони сўриб, кейин устидан сув ичардик, шу бизга бир кунга кечгача етарди. Тўкилган баргларни чўп билан уриб, ҳўллаб, кейин ер эдик.
Денгиз соҳилига етиб борганимизда, соҳил бўйида баланд қум тепалигига дуч келдик. У ерда Анбар деб аталувчи бир ҳайвон ётарди. Абу Убайда: “Ўлик”, деди. Кейин: “Йўқ, биз Аллоҳ расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ йўлидаги элчиларимиз, мажбур бўлсангиз, енглар”, деди. Уни еб бир ой кун кечирдик. Биз уч юз киши эдик. Ҳатто ёғларидан суртганмиз. Кўзидан кўзаларда ёғларни ва “ҳўкиз”дай қилиб кесиб гўштидан олардик. Абу Убайда биздан ўн уч кишини танлаб, унинг кўзи устига чиқарди. Қовурғасидан бирини олиб тик қилганида тагидан энг катта туя бемалол ўтди. Гўштидан олиб Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, бўлган воқеани айтиб бердик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу Аллоҳ таоло сизларга етказган ризқидир. Уни гўштидан бизни ҳам баҳраманд қилмайсизларми?” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам юбордик, ундан едилар.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.