DUNYO XABARLARI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️
РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama
@Dunyo_Xabarlari

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇺🇿🇰🇿🇹🇲 Учта йирик иқтисодиёт – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиё умумий ялпи ички маҳсулотининг 95 фоизини ташкил қилади ва углеводород хомашёсини соф экспорт қилувчи давлатлар ҳисобланади.

Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг “2025-2027 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий прогноз” ҳисоботида айтилган. 2024-йилда Марказий Осиёнинг номинал ялпи ички маҳсулоти 500 миллиард доллардан ошиши мумкин, ЕТБ ҳисоб-китобларига кўра, у 10 фоиздан ошиб, 519 миллиард долларга етади.

Қирғизистон ва Тожикистон экспортининг асосини металл ва металл рудалари ташкил этади. Минтақадаги барча мамлакатлар очиқ иқтисодиётга эга, Қирғизистон Республикаси ташқи савдодаги иштироки бўйича етакчи ҳисобланади.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇯🇵 Kidzania - Токиодаги болалар учун махсус ўйингоҳ.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Британиялик сайёҳ Ўзбекистондаги шароитлардан ҳайратда

Жак исмли турист Тошкентга келиб, шароит ва имкониятлардан таажжубланиб, шаҳардаги боғларнинг қулайлиги ҳақида фикрларини билдирибди. У салкам ярим миллионлик аудиториясига Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇺🇦 АҚШ украиналик қочқинларга ёрдам дастурини тўхтатди

Гап «U4U» ташаббуси ҳақида бормоқда. Ушбу дастур украиналик қочқинларга АҚШга келиш ва у ерда 2 йил яшаш имкониятини берган. Ўтган йили шу йўл билан 118 мингдан ортиқ Украина фуқароси Америкага борган.

Энди дастурга аризалар қабул қилинмайди.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Ўзбекистондан ташқарида яшовчи ўзбеклар ҳақида маьлумот.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸АҚШ иммиграция хизмати бир кунда қарийб 1,2 минг кишини ҳибсга олди

АҚШ иммиграция хизмати бир кунда қарийб 1,2 минг кишини ҳибсга олди. Уларнинг деярли ярми илгари судланмаган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇷🇸 Сербияда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди.

Сербия университетлари талабалари ноябрь ойида Нови-Сад шаҳридаги темирйўл вокзалларидан бирида бетон соябоннинг одамлар устига қулаб 15 киши ҳалок бўлган фожиа сабабли ҳукуматга босимни кучайтириб, Белградда муҳим транспорт йўналишининг 24 соатлик блокадасини ўтказди.

Президент Александр Вучич ҳукумат аъзоларининг ярмидан кўпи ўз лавозимларини тезда тарк этишлари кераклигини аллақачон эълон қилган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇧🇷 Бразилияда самолёт ёниб кетди

Cessna русумидаги кичик самолёт Минас-Жерайс штатида мажбурий қўнишдан кейин ёниб кетди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇮🇱 Исроил армиясининг мусулмон аскарлари қасамёд қабул қилиш маросида берилган Қуръони Каримларни намойиш этмоқда

Кўпчилик учун шок бўлиши мумкин лекин, Исроил армиясида мусулмонлар ҳам хизмат қилади ва улар Исроилдаги энг қадимий қабилалардан бири. Булар — Бедуинлар. Исроил армиясида улардан тузилган алоҳида разведка бўлинмаси — Ғасдар 585 деб аталади. Бедуинлар 1948 йилдан бери Исроил томонда ҳарбий хизмат қилади. Қизиқ томони уларда фуқаролик бўлсада, ҳарбий хизмат мажбурий эмас. Яъни улар ўз истаги билан Исроил ҳарбий хизматига ёзилади.

Хусусан, 2021 йилнинг ўзида 600 га яқин бадавий бу йўлни тутган. Ҳозирги кунда 1500 га яқин бадавий аскар Исроил Мудофаа Кучларининг турли бўлинмаларида хизмат қилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸 Калифорниядаги табиий офат оқибатида масжид ёниб кетган

АҚШ ОАВлари берган хабарларга кўра, Лос Анжелес шаҳрининг Альтадина округида биринчи масжид бўлмиш, Ат-Тақво бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирда маҳаллий мусулмон ушбу масжидни қайта қуриш учун хайрия ташкил қилган.

Шунингдек, масжид атрофида истиқомат қиладиган мусулмонлар ҳам ўз уйларидан айрилган. Кимдирлар учун бу ёнғинлар илоҳий жазо сифатида кўринаётганди. Худдики бу Ғазо учун қасос эди. Лекин, қасос урушга умуман алоқаси йўқ одамларнинг уйларини кул қилиш билан олинармиди?

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шахсий ҳаётга аралашиш, ҳурматсизликдир

Ҳаммада шахсий дахлсизлик ҳуқуқи бор. Инсон якка бир шахс сифатида ўз танловига эга ва уларга ўзи жавобгар. Унга бошқа бировларнинг аралашуви ҳурматсизлик. Бу унинг қадр-қимматини камситишга олиб келади.

Барча учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланган жамиятда, айниқса, қиз боланинг эрикинлиги, қандай кийиниши, қаерга бориши ёки нималар қилишига кўчадаги аллақандай йигитлар аралаша олмайди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇮🇳 Ҳиндистонда бамбук платформаси қулаб, 6 киши ҳалок бўлди, яна 50 киши жабрланди

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, платформа диний байрамда ибодатхонага келган одамларнинг оғирлигини кўтаролмаган ва қулаб тушган.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇮🇱🇵🇸🇷🇺 Исроил Ғазони қайта тиклаш мақсадида Россия билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Исроилнинг Москвадаги элчиси Симоне Халперин Исроил Ғазо сектори аҳолиси учун инфратузилма ва яшаш шароитларини тиклаш масаласида Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇨🇳 DeepSeek СИ чат-ботининг ишга туширилиши ЕИ биржаларида ваҳима келтириб чиқарди

Хитойнинг DeepSeek компанияси DeepSeek-R1 бепул сунъий интеллект чат-ботини ишга туширди, бу Европа ва Америка биржаларида хавотир келтириб чиқарди.

Siemens Energy AG акциялари деярли 20 фоиз қийматини йўқотди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸 Селена Гомес кўз ёшлар билан Доналд Трамп буйруғига мувофиқ АҚШдан оммавий депортация қилинган мексикалик мигрантларга ҳамдардлик билдирди

Селенанинг отаси мексикалик, онаси эса италиялик. Кейинроқ қўшиқчи ушбу видеони ўчириб юборган ва одамларга ҳамдардлик билдириш нормал эмаслиги ҳақида ёзган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇬🇧 Британияда 200 та компания доимий 4 кунлик иш ҳафтасига ўтди

Синов вақтида ушбу компанияларда меҳнат унумдорлиги ўсиб, ходимлар ишидан мамнун бўлган, шунингдек, ёш мутахассисларни ишга жалб қилиш осонлашган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇩🇰 Дания Арктикадаги иштирокини кучайтириш учун маблағ ажратяпти

Дания ҳукумати, Фарер ороллари ва Гренландия Арктика ва Шимолий Атлантикадаги мавжудлигини мустаҳкамлаш учун 14,6 миллиард крона ажратади.

Маблағлар учта кема, учувчисиз учоқлар ва разведка салоҳиятини оширишга йўналтирилади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇸🇾 Сурия янги раҳбарининг Дамашқдаги собиқ қўшнилари унинг болалиги ҳақида гапириб берди

«Унинг ҳеч ким билан муаммоси бўлмаган, қўшнилар уни жуда яхши кўришарди. Мен бунга гувоҳман», дейди пойтахтдаги Эл-Мезза мавзеси аҳолисидан бири.

Ал-Шараа яшаган маҳалладаги сартарош унинг бундай даражага эришишини кутмаганини айтиб, уни «ҳақиқий етакчи» эканини эътироф этди.

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Араб исмларига беркитилган туркий ва форсий даҳолар

Илмий ва маданий ютуқлар даври ҳисобланадиган Ислом олтин асрлари фақтгина араблар эмас, балки турклар ва форслар каби халқларнинг ҳиссаси туфайли шундай бўлган. Ал-Хоразмий, Ал- Фаробий, Ибн Сино каби олимларнинг исмлари араблаштирилгани, ўша давр муҳитида араб тили устун бўлганлигини кўрсатади

👉 @dunyo_xabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонлик шахматчи ҳиндистонлик рақиби билан қўл бериб сўрашишдан бош тортди ва мағлуб бўлди

Ёш гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик Вайшали исмли аёл шахматчининг узатган қўлини ҳаводан қолдириб, у билан саломлашишни рад этди.

Унинг ушбу ҳаракати халқаро ҳамжамият ва шахмат мухлисларини ғазаблантирди. Нодирбекнинг ўзи буни диний қарашларидан келиб чиқиб қилганини айтган. Халқаро жамоатчилик эса ушбу ҳаракатни рақибга нисбатан ҳурматсизлик ва нопрофессионализм деб баҳоланмоқда. Чунки Ёқуббоев яқинда юз берган ўйинларда аёл шахматчилар билан қўл бериб саломлашган ёки мушт уруштирганди.

Ёқуббоевнинг салбий ҳаракатлари бу билан тугаб қолмаган. Баҳсда Вайшалининг қўли баланд келган. Одатга кўра, мағлуб бўлган томон бу ҳақида рақибига айтиши ва ҳакамни чақиришни сўраши керак. Ёқуббоев эса шунчаки ўрнидан туриб кетиб юборган ва Вайшалига ҳурмат кўрсатмаган.

👉 @dunyo_xabarlari

20 last posts shown.