Алдоқчилик инсонни бошқа барча мавжудотлардан устун қилиб турадиган бирдан бир нарса. Алдасанг, ҳақиқатга етиб борасан! Мен алдоқчилик қилганим учун ҳам одамман. Олдиндан ўн тўрт маротаба алдамасдан туриб биронта ҳақиқатга етиб бормаганлар, балки, бир юз-у ўн тўрт маротаба алдагандирлар, бу эса ўз навбатида анча фахрланса арзийдиган нарса; биз бўлсак, ўз ақлимиз билан алдашни ҳам билмаймиз! Сен мени алда, лекин алдаганда ҳам ўз ақлинг билан алда, ана ўшанда мен сени, балким, ўпиб қўяман. Ўз ақлинг билан алдаш бу бошқаларнинг ақли билан ҳақиқатни сўйлашдан минг карра яхшироқ.
«Жиноят ва жазо» | Достоевский
@Dostoyevskiy_qaydlari
«Жиноят ва жазо» | Достоевский
@Dostoyevskiy_qaydlari