Қашқадарё вилоят,Шахрисабз туман.Сарчашма қишлоқ ҳудудида жойлашган тарихий обида,муқаддас қадамжо ва шифобахш булоқлар туғрисида умумий м а ъ л у м о т .
1️⃣ «Мулло Рўзий» масжиди.
@DehaiSarchashma
1️⃣ «Мулло Рўзий» масжиди.
Х1Х –асрнинг 70 йилларигача Сарчашма қишлоғида жами турта масжид фаолият юритиб ҳозирга қадар 2-таси мавжуд.Бу масжидлар Масжиди Калон ва “Мулло Рўзий”жомий масжиди булиб,”Масжиди Калон” 1853 йилда қурилган булиб ХХ-асрнинг 60-70 йилларида қайта таъмирланганлиги боис асл қиёфасини сақламаган.Масжиди “Мулло Рўзи”эса ўз замонасининг маърифатли,билимдон шахс асли Сарчашмалик лекин хизмат вазифаси туфайли Тўбачоқ қишлоғи жомий масжидида имом хатиблик қилган ва бутун умри давомида йиғилган маблағини умрини охирида ўзи тўғилиб ўсган қишлоғида сарфлаш мақсадида масжид қуришга бағишланади ва 1878 йилда моҳир усталар хизматидан фойдаланиб масжид қурилишини бошлаб уни 1880 йили фойдаланишга топширади.Ҳозирги вақтда масжид республика аҳамиятига эга маҳаллий тарихий меъморчилик ёдгорлиги қуриқлаш ҳисобига кирган.
@DehaiSarchashma