"Cyber university" давлат университети ташкил этилади – Президент қарори
Мазкур университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
– ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-тахдилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
– рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
– ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
– ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт- шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;
– ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
– тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув- методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD