Dilshod Dadaboyev


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Blogger Dilshodbek Dadaboyevning telegram kanaliga xush kelibsiz
@Dilshod_Dadaboyev

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Тайинловлар:

Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Буранов Махсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

➖ Хидиров Аброр Абдуазимович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

➖Муродов Ғолиб Неъматович Муборак тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Қор ёғса, болалик эсга тушади... ⛄ Қорбобо ясаган вақтларингиздан бирор эсдаликли ҳикоянгиз борми? Йозинг, энг қизиғини аниқлаймиз!"

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Айни дамда Тошкентда қор ёғмоқда


Президентнинг қарори билан:

2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

✅Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;

✅Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;

✅бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

6.5k 0 145 1 16

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсон деганда кўз олдингизга ким келади?

Парда Подcаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/cGHeuF0nbL8?si=vgIsnTkf5TsmlLEP


❗️24-28 феврал кунлари Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, 24-25 феврал кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида, 26 февралда эса қолган ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги айрим жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-27 феврал кунлари аста-секин пасайиб, 0...-5 даражагача совиши кутилмоқда. Иш ҳафтаси давомида республиканинг шимолий ҳудудларида ҳарорат кечалари -4...-9 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқдан +2 даражагача илиқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши ҳам кутилмоқда.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


⚡️ "Радар"га тушган ҳайдовчи 1 оклад ўрнига 5 оклад жарима тўлайдими?

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими кийимидаги фуқаро томонидан ҳайдовчи тезлик 60 км соат жойда тезликни оширгани учун жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари, яъни 1 млн 875 минг сўм этиб белгилангани ҳақида гапирган видиео тарқала бошлади.

Ушбу хабарларга ИИББ матбуот котиби ўз саҳифасида расмий муносабат билдирилди.

Расмий муносабатга кўра, юқорида келтирилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу турдаги қоидабузарлик жарималари оширилмаган.

ИИББ матбуот котиби ҳозирча бу хабарни тарқатган ходим ким эканлиги ва унга нисбатан қандай жазо қўлланилиши ҳақида бирор гап айтмаган.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qachon bizga kerakli kadrlar yetkazib berasizlar ?

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат #тарқатинг

⚡️Энди радарга тушсангиз 1 оклад ўрнига 5 оклад жарима келиши айтилмоқда

Айтишларича 60 км.соатлик жойда тезликни оширгани учун энг кам иш ҳақи хисобланган жарима эндиликда беш баробар 1 млн 875 минг сўм этиб белгиланганлиги ҳақида маълумот берилди.

Ҳайдовчиларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, тезликни оширманглар

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

5.8k 0 161 4 26

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Garovga nimani qo'yasiz ?

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#сарказм

Атрофимиз "ҳайвон"ларга тўлиб кетмадими!?

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қойил

⚡️18 ёшлик Парвиз SAT имтиҳонидан 100% натижа, 1600 балл олди


Маълумот учун, SAT (Scholastic Aptitude Test) — танқидий фикрлаш кўникмаларини текшириш учун ўтказиладиган имтиҳон, у математика ва инглиз тили фанлари бўйича олинади

Бу видеони барча яқинларингизга юборинг !

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

9k 0 101 3 26

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

7.2k 0 24 12 13

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Олтиариқлик Азизбек 17 ёшида Гарвардга 100% грант билан кирди

Бу грантни 4 йиллик қиймати 360.000$ ташкил этади

Бу видеони четелда ўқимоқчи бўлган дўстларингизга юборинг

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

8.6k 0 114 2 36

Ижтимоий тармоқларда бир ҳафтадан бери “Анҳор-Локомотив” парки бузилиб, ўрнида кўп қаватли турар жой бинолари тушиши ҳақида хавотирли хабарлар тарқамоқда. Лекин на парк маъмурияти, на туман ҳокимлиги, на шаҳар ҳокимлиги бу ҳақда расмий муносабат билдирди.

Расмийлар ушбу масала юзасидан зудлик муносабат билдириши, қолаверса, парк бузилишига йўл қўймаслиги лозим.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


❗️1 апрелдан бошлаб оширилган табиий газ ва электрнинг янги нарх тарифлари билан танишинг.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


❗️Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10% ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

"Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1-мартдан ва 1-августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади." - дейилади хабарда

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

10k 1 60 8 35

#Тезкор

⚡️⚡️Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб иш ҳақи 10 фоизга, кейингиси эса 1 августдан яна 10 фоизга ошиши кутилмоқда!

Хабар қилинишича, расмийлар 1 мартдан бошлаб иш ҳақи, нафақалар ва пенсияларни 10 фоизга оширади. Кейин 1 августдан бошлаб 10% га ошади.

Натижада, 2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг 20% ўсиши бўлади.

Яқинларга юбориб қўямиз!


👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

12.1k 0 164 22 18

Тошкент бозорларида картошка нархи 4000 сўмга тушиб кетгани айтилмоқда. Шу ростмикин? Кимдир шу нархга сотиб олдими?

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тезкор #Тарқатинг

Энг зўр Университетларда фақат бойларни фарзанди ўқийди, деган фикр нотўғрилигини ушбу видео орқали кўришингиз мумкин

Бу видеони энг яхши Университетларда ўқимоқчи бўлган дўстларингизга юборинг

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

20 last posts shown.