Малайзия - Наманган: ҳамкорликнинг янги қирралари
Мамлакатларимиз алоқалари янги босқичга чиқмоқда. Бунда туризмнинг аҳамияти катта. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёв сервис соҳасини ривожлантиришга бағишланган йиғилишида Малайзия ва Индонезияда Нақшбандия тариқатининг 7 миллиондан ортиқ издошлари борлиги таъкидланиб, уларни юртимизга чорлаш топшириғи берилди.
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов ва Ахсикент археология парки раҳбари Анвар Икромлар Малайзиянинг Лангкави штати Туризм вазири Дато Хаслина Бинти Абдулҳамид ва унинг ўринбосари Азмул Муниф Бухорий билан Умра-плюс дастури бўйича сайёҳларни Наманганга жалб этиш масалаларини муҳокама қилишди.
- Наманганда Нақшбандия тариқатининг буюк намоёндалари Маҳдуми Аъзам, Мавлоно Лутфуллоҳ Чустий ва Хожаи Калон Абулмаоний, шунингдек Султон Увайс Караний ҳазратларининг қадамжолари, мақбаралари мавжуд. Ахси, Чуст, Косонсой, Чортоқ туманлари уч кунлик турпакетни лангкавиликларга тайёрлаш устида ишламоқдамиз, - дейди Анвар Икром.
Медиа Департамент