Э Ъ Л О НУруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!
2025 йилнинг 1 феврал куни Чуст тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2025 йил ҳосилидан уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун "е-urug" (e-seeds) электрон ахборот тизими орқали хужжатлар қабул қилиш бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни "е-urug" электрон ахборот тизимига 28 февралгача тақдим қилишлари сўралади.
1. Тендер комиссияси номига ариза
2. Ф/х номидан тилхат
3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси
4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
5. Ирригация бўлими маълумотномаси
6. Ўсимликлар карантини туман бўлими томонидан берилган маълумотнома
7. Ф/х раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси)
8. Ф/х раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
9. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома
10. Агроинспекциянинг туман бўлими томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
11. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома
12. Сўнги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома
Ҳужжатларни қабул қилиш 2025 йилнинг 28 феврал куни 17:00 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотлар учун: +99893 925-29-22, +99894-277-75-99 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
https://t.me/Chusttumanhokimligi