Чироқчи тумани прокурори ёрдамчиси Асад Чўллиев раҳбарлигида 2024 йилда туманда энергия самарадорлиги бўйича амалга оширилган ишлар аҳволини таҳлил қилиш мақсадида ўтказилган ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Туман Электр тармоқлари корхонасида ўтказилган йиғилишда Президентининг 14.06.2024 йилдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли қарори ижроси ҳамда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш, етказилган зарарларни ундириш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, келгусида ишларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Соҳада қонунийликни таъминлаш, айниқса энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирларини мунтазам ўтказиш хусусида тегишли топшириқлар берилди.
@CHIROQCHIOVOZI