Бузрукхӯжа жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломни ӯрганиш
2.Қуръон ва суннатни ӯрганиб амал қилиш
3.Исломий маърифат ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ғафлатда_қолманг
🌘 Эртага душанба!

23 декабрь, 2024
22 жумодус соний, 1446

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).

Рўзадор учун рад этилмас дуо бор

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
23.12.2024 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:20
Ифторлик бошланиши: 17:00

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.
✅Яқинларга ҳам эслатинг!

@Kosonsoy_masjidi




Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди дея олмайсан. Бу - имконсиз.

Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир.

© Жалолиддин Румий

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Тафаккур

Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим! Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!

@Kosonsoy_masjidi




Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💐   ЯНГИ ТОНГ
МУБОРАК БЎЛСИН💐

     🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

🌸 Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуолар-ла бошланиши лозим...

🌸 Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин!

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Намозим қабул бўляптими ёки йўқми?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилди:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий барчамизни кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдод намозини ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ таоло намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Икки фаришта эшитиб ҳайрон қолган сўзлар

 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қуйидагиларни гапириб берган экан:
“Аллоҳнинг бандаларидан бир банда: “Я Робби лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника”, деб (савоб ва гуноҳларни ёзиб борадиган) икки фариштани қийин аҳволга солиб қўйган. У иккиси қандай (яъни, нима деб) ёзишни билмай, осмонга кўтарилдиларда Аллоҳ таолога: “Эй Робимиз, бир банданг биз нима деб ёзишни билмайдиган бир гап айтди”, дейишди. Аллоҳ азза ва жалла бандаси нима деганини билиб турсада, “Бандам нима деди?”, дея сўради. Улар: “Эй Парвардигор банданг “Я Роббий лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника деди”, дейишди. Шунда Аллоҳ икки фариштага: “Айтганидек ҳолда ёзинглар. Менга рўбарў келганида уни мукофотини Ўзим бераман”, деди”.
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

Биродари ва қўшнисига озор етказиб қўймаслик учун ҳар бир киши ўз нафсини кузатиб назорат қилсин;
- амалдор бўлса амали ила бошқаларга шафқатсизлик қилиб, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилмасин.
- хунарманд бўлса қилаётган хунарида Аллоҳ азза ва жалла унинг қўлида ишчи қилиб қўйган хизматчиларга нисбатан ҳиёнат қилмасин.
- дехқон бўлса ер чопиб экин экишида Аллоҳга тақво қилсин.
- чорвадор бўлса чорва молларига бераётган емишларида Аллоҳга тақво қилсин.
- масъул бўлса у миллатга она ўз боласига қарагандек қарасин.
Ўшанда Аллоҳ азза ва жалла бизларни саховат ёмғири ва ўзининг мўл кўлчилиги билан икром қилади.

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#БУЮКЛАР...

Кимга насиҳат қилган бўлсам, у менинг айбларимни қидирди.

Масъар..

Замахшарий, "Яхшилар баҳори" китобидан

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

Келинг, битта тажриба ўтказамиз.

Айтайлик, 15 ёки 20 йил олдин атрофингизда бўлган оила аъзоларингиз, қўшнилар, дўстлар, танишлар ҳамкасблар, хуллас сиз таниган инсонлардан бир рўйхат тузинг. Рўйхатга ўзингизниям қўшинг. Сўнг, улардан ҳозирда вафот этганларини аста секин рўйхатдан ўчиришни бошланг. Одамлар камайиб боряпти, тўғрими? Эътибор қаратинг, бу камайиш қандайдир қонуният (масалан, ёш) асосида бўляптими ёки пала партишми? Пала партиш, тўғрими? Қўрқинчли эмасми?

Тасаввур қилинг, бир катта қафас, унинг ичида сиз тузган рўйхатдаги инсонлар ва исталган пайтда келиб, қафасдан бир кишини олиб кетадиган дев... Айтингчи, девнинг ҳар ташрифида унинг ўлжаси мен бўлишим мумкин, деган фикрда дағ-дағ титрармидингиз?

Асл ҳолат билан ўша тасаввурдаги қафаснинг фарқи йўқ, назаримда. Айни дамда, ўша дев ташриф буюрган ҳолатдаги каби ўлимга яқин эмасмисиз?

P.S.: Ҳар бир кунингизни охиргиси сифатида ўтказинг! Шунда умрингиз эзгулик ичра ўтади.

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўринг!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», деяётганларини эшитдим».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ФАТВО БЕРИШ МАСЪУЛИЯТИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Сохибжон Болтабоев,
Косонсой тумани “Содод” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #АҚОИД

СОФ ЭЪТИҚОД ДУШМАНЛАРИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Шерзодбек Ахмедов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Абдурахмон” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Аллоҳ ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси...

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ наздида дўст-ҳамроҳларнинг энг яхшиси ўз дўст-ҳамроҳига энг яхши муносабатда бўлганидир. Аллоҳ ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига энг яхши муносабатда бўлган кишидир”.

Шарҳ: Аллоҳ таоло ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси деган мақомга сазовор бўлишни истаган одам қўшнисига энг яхши муносабатда бўлсин, иншоаллоҳ, бундай мартаба унга насиб бўлади. Охиратимизни обод қилишимиз учун Парвардигоримиз кўплаб амал, восита ва имкониятлар эшигини очиб қўйган. Афсуски, ё билмаймиз, ё билсак ҳам кўпига амал қила олмаяпмиз. Шояд, шу амалимиз туфайли қиёматда ҳисоб-китобларимиз енгил бўлиб, дўзах азобидан нажот топсак...

“Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#кун_ояти

وَاذْكُرِ اسْمَ رَبِّكَ بُكْرَةً وَأَصِيلًا ﴿25﴾ وَمِنَ اللَّيْلِ فَاسْجُدْ لَهُ وَسَبِّحْهُ لَيْلًا طَوِيلًا ﴿26﴾

"Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил. Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт".
(Инсон сураси, 25-26-оятлар).

Тафсир: Тафсирчилар «букратан»дан мурод Бомдод намози, «асийло»дан мурод пешин ва аср намози, «Ва минал лайли» Шом ва Хуфтон намозлари. «Лайлан товийло»дан мурод кечаси бедорлик билан ўқилган намоз деганлар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

@Kosonsoy_masjidi


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛОМЛАШИШ

ОИЛАВИЙ АЖРИМ – ЖАМИЯТ ТАНАЗЗУЛИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб эронлар" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛОМЛАШИШ

САЛОМЛАШИШ — ИСЛОМДАГИ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИДАНДИР.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Бобуржон Қозоқбоев,
Давлатобод тумани “Муҳаммад паноҳ” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ҳудайбердиев Муҳиббуллоҳ,
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

20 last posts shown.