Блогер Б. Қосимовнинг YouTube видеохостингида эълон қилинган видеомурожаати юзасидан
Ҳозирги вақтда Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланувчи И. Ж.нинг апелляция шикояти асосида унга оид жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда.
2025 йил 28 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Ж.И.нинг ҳимоячиси, адвокат томонидан илтимоснома киритилиб, унда суд мажлисида “ELPARVAR MEDIA” оммавий ахборот воситаси блогер-журналисти Б. Қосимовнинг иштирок этиши ва суд жараёнини видеотасвирга туширишига рухсат бериш сўралган.
Мазкур илтимоснома юзасидан тарафлар фикри тинглангач, судлов ҳайъати илтимосномани қисман қаноатлантириш ҳақида ажрим қилган. Яъни блогер-журналист иштирокига рухсат берилган, бироқ жабрланувчи, унинг ҳимоячиси ва давлат айбловчиси мазкур иш жабрланувчининг шахси ва ҳаётига тааллуқли эканлиги, суддаги ҳолатларнинг ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситаларида ошкор этилиши унинг обрўсига путур етказиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларидан келиб чиққан ҳолда суд мажлисини видеотасвирга олиш рад этилган. Негаки И.Ж. жабрланувчининг шаъни ва қадр-қиммати билан боғлиқ (Жиноят кодекси 136-моддаси 1-қисми, яъни аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Бунда раислик этувчи судья томонидан Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги 4-сонли қарорининг 14 – банди юзасидан тўлиқ ва тўғри тушунтириш берилган. Табиийки, суд жараёнини видеотасвирга тушириш айнан жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматига, обрўсига путур етказиши эҳтимоли катталиги ҳам таъкидлаб ўтилган. Ушбу тушунтиришни мурожаатчи бошқача талқин қилган кўринади, зотан Олий суд Пленумининг мазкур қароридаги раҳбарий тушунтиришлар судлар томонидан мунтазам равишда қўлланилаётганидан кенг жамоатчилик яхши хабардор. Судлов ҳайъатининг ажрими ҳам мазкур бандга мувофиқ ҳолда қабул қилинган. Яъни очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилиши, яъни жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан амалга оширилади.
Мазкур жиноят иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси 2025 йил 4 февраль куни соат 10:00 га тайинланганлиги маълум қилинади.
Сайт I Telegram I Facebook