BUXORIY.UZ | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Наманган шахар ''Имом Бухорий''(Чаманзор) жоме масжидининг расмий, диний-маърифий канали!
❗Муаллифлик хуқуқларига риоя қилинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 18-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 18-Январь шанба

⏰ #БОМДОД     06:50

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:40

⏰ #ШОМ             17:16

⏰ #ХУФТОН       18:50


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


❗️ЭЙ РОББИМИЗ...

БИЗЛАРГА ЎЛМАСДАН ОЛДИН ТАВБАНИ, ЎЛИМ ОНИДА ШАҲОДАТНИ, ОҲИРАТДА ЖАННАТНИ, ЖАННАТДА ЭСА ЖАМОЛИНГНИ НАСИБ ЭТ!🤲

🕌ЖУМА МУБОРАК...

👉📲@BUXORIY_UZ


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 17.01.2025 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Билолиддин домла Жума намозидан аввал "ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР– ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

👉♻️@BUXORIY_UZ


ҚАЧОН ШУКР ҚИЛАСАН?

– Оилали киши билан ўтириб қолдим, у завқ шавқ билан оила қурмаган пайтдаги ҳолатини гапириб берди.

– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётини ҳасад қилиб гапирди.

– Бадавлат одам билан гаплашиб қолдим, у завқ шавқ билан оддий ва соддадил одамлар ҳақида гапирди.

– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.

– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.

– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.

– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.

– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.

Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга уларни барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди, деб айтди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

👉📲@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 16-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 16-Январь пайшанба

⏰ #БОМДОД     06:50

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:40

⏰ #ШОМ             17:14

⏰ #ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


ОНА ВА ЎҒИЛ СУҲБАТИ!

–Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
–Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонага олиб бораман, Онажон.

–Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
–У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, Онажон.


–Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
–У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
–Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!

–Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, Онажон?
–Сенга кўзларимни берардим,
Болам...😔😓

👉📲@BUXORIY_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☘⛅️Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌲 Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

🌴 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🍃 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

👉📲@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 15-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 15-Январь чоршанба

⏰ #БОМДОД     06:50

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:40

⏰ #ШОМ             17:13

⏰ #ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Дўстларга_жўнатинг

Сиз бўлмаган дастурхонда, номингизни ҳимоя қиладиган мард дўстлар ортиринг (ортингиздан чайнайдиганларни эмас). Ўзингиз ҳам ана шундай мард, дўстликка лойиқ бўлинг !
Афсуски бундай дўстларни топиш анчагина мушкул!

👉📲
@BUXORIY_UZ


#Эълон_тарқатинг

Билолиддин домла

Бугун Ҳуфтон намозидан сўнг
''Бир Ҳадис шарҳи'' мавзусида суҳбат қилиб берадилар! Инша Аллоҳ

⏳Хуфтон намозига такбир 18:45 да айтилади!

Манзил: Гўзал дахаси Чаманзор мфй “Имом Бухорий” масжиди

Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

👉📲@BUXORIY_UZ


🎉Бугун 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни, ҳақиқий Эркаклар байрами

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда, Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!

Байрамлар муборак!

👉📲@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 14-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 14-Январь сешанба

⏰ #БОМДОД     06:50

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:40

⏰ #ШОМ             17:12

⏰ #ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


💎 «ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛАА БИЛЛААҲИ» калимаси жаннат хазиналаридан

💠 Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули", дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


#ДУО

• Аллоҳим! Закариёни Яҳё билан хурсанд қилганингдек бизни ҳам солиҳ фарзанлар билан хурсанд қил!

• Аллоҳим! Юнусни балиқ қорнидаги торликдан чиқарганинг каби бизни ҳам ҳаёт торлиги ва қоронғуликларидан чиқар!

• Аллоҳим! Айюбга мусибатлари чоғида сабр илҳом қилганингдек бизга ҳам мусибатлар қаршисида сабр илҳом эт!

• Аллоҳим! Ийсони осилишдан қутқарганинг каби, бизни ҳам бандаларинг зулмидан қутқар!

• Аллоҳим! Юсуфни фитналар ва шаҳват ёмонликларидан ҳимоя қилганингдек, бизни ҳам дунё фитналари ва шаҳватларидан ҳимояла!

• Аллоҳим! Иброҳимга оловни салқин ва саломатлик қилганингдек, бизга ҳам дунё ва охират оловларини салқин ва саломат айла!

• Аллоҳим! Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тун қоронғусида сайр қилдириб, ойдин меърожга олиб чиққанингдек, бизларни ҳам жаҳолат зулумотларидан  маърифат нурафшонлигига, нафсоний тутқунликлар хорлигидан розилигинг меърожига олиб чиқ!

• Аллоҳим! Абу Бакрнинг Умаридек дўст, Алийнинг Фотимасидек жуфт, Умматнинг  Салоҳуддин Айюбийсидек саркарда... насиб эт!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 13-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 13-Январь душанба

⏰ #БОМДОД     06:50

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:35

⏰ #ШОМ             17:10

⏰ #ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Бебаҳо панд-насиҳат:

- Эрни тўқчиликда,
- Хотинни йўқчиликда,
- Фарзандни қариганда,
- Укани мерос тақсимланганда,
- Ҳамроҳни сафарга чиққанда,
- Дўстни оғир кунингда биласан.

👉@BUXORIY_UZ


ТЎҚҚИЗ ТОИФА АЁЛЛАР ЖАННАТНИ ОРЗУ ҚИЛМАСИН!

❌– Эрига хиёнат қиладиган аёллар;

❌– Ака-уканинг ё икки дўстнинг орасини бузадиган аёллар;

❌– Эри билан қайнота-қайнонасининг орасини бузадиган аёллар;

❌– Эр кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёллар;

❌– Ажрашганидан сўнг собиқ эрига туҳмат қиладиган аёллар;

❌– Эрини алдаб, унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёллар;

❌– Ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёллар;

❌– Эрига гап қайтарадиган,
ҳурматсизлик қиладиган аёллар;


❌– Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёллар.

👉📲@BUXORIY_UZ


Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

👉📲@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 11-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 11-Январь шанба

⏰ #БОМДОД     06:50

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:30

⏰ #ШОМ             17:08

⏰ #ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Ўғил:

— Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор?
— Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотинники - чўнтакка!

P.S.: Шунинг учун, аёлларни кўп йиғлатманглар, ҳурматли эркаклар!!!

👉📲@BUXORIY_UZ

20 last posts shown.