BUXORIY.UZ | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Наманган шахар ''Имом Бухорий''(Чаманзор) жоме масжидининг расмий, диний-маърифий канали!
❗Муаллифлик хуқуқларига риоя қилинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


❗️ЖУМА КУНИ КИМГА НИМАНИ РАВО КЎРСАНГИЗ ЎШАНИ ЮБОРИНГ ДЕЙИШАДИ!

Мен сизларга шу жойларга бориб, Жума намозларини ўқишликни сўрайман амийн.

🕌ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👉📲@BUXORIY_UZ


❗️ЭЙ РОББИМИЗ...

БИЗЛАРГА ЎЛМАСДАН ОЛДИН ТАВБАНИ, ЎЛИМ ОНИДА ШАҲОДАТНИ, ОҲИРАТДА ЖАННАТНИ, ЖАННАТДА ЭСА ЖАМОЛИНГНИ НАСИБ ЭТ!🤲

🕌ЖУМА МУБОРАК...

👉@BUXORIY_UZ


Бугун шундай Жума бўлсинки:

Авф этилмаган банда;
Қабул бўлмаган дуо;
Даф бўлмаган бало;
Шифо топмаган ҳаста;
Ҳузур топмаган қалб;
''Аллоҳ'' Демаган ''Тил'' Қолмасин!

🕌Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉@BUXORIY_UZ


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 31.01.2025 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Абдурашидхон қори домла жума намозидан аввал "Динимизда Саломатлик ва Покликнинг аҳамияти" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

♻️Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
https://t.me/+CPO9Y8v1NPU0MWQy


‏بعض الأدوية ..
لا تباع في الصيدليات
..

Баъзи дорилар борки, улар дорихоналарда сотилмайди.

Онанинг бағри, онанинг меҳри тўла кафти қанчадан-қанча дардларга малҳамдир.

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 30-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 30-Январь пайшанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:55

⏰ #ШОМ             17:31

⏰ #ХУФТОН       19:00


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Юсуф алайҳис-саломдан:
«Бутун Миср хазинаси қўлингизда бўлсада, нима учун доим оч юрасиз?!» деб сўрашди:
«Тўқ юрсам очларнинг аҳволини эсдан чиқариб қўяман, деб қўрқаман», дедилар.


Бой биродарим, молингизда очни ҳаққи борлигини унутманг!!!

👉@BUXORIY_UZ


#Хайрли_кун

Шайтон энг қаттиқ уринадиган нарсаси, сизни ғамгин қилишдир... Чунки, сиз ғамгин бўларкансиз, барча нарса сизни қайғуга солади, хафа қилади...
Унга бу имконни бериб, фурсатни қолдириб қўйманг, хеч қачон мағзун бўлманг!

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 29-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 29-Январь чоршанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:55

⏰ #ШОМ             17:30

⏰ #ХУФТОН       19:00


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


КИМ БИЛАНДИР ДЎСТЛАШМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ:

1. Кўринмасангиз, излайдиган;
2. Ғафлатда қолсангиз, огоҳлантирадиган;
3. Ўзини дуо қилганда, сизни ҳам унутмайдиган;
4. Ҳаёт денгизида қайиғингиз адашса, тўғри йўлни кўсатадиганлар билан тутунинг!

👉@BUXORIY_UZ


Онадан сўрадилар:
— Қайси фарзандингизни кўпроқ яхши кўрасиз?
Шунда она жавоб берди:
— Уйга келгунича кўчадагисини, соғайиб кетгунича беморини, катта бўлгунича кичигини ва ўлгунимча ҳаммасини!

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 28-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 28-Январь сешанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:55

⏰ #ШОМ             17:29

⏰ #ХУФТОН       19:00


Навбатчи имом: Комолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.
– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
– Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
– Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо:
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.
Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 27-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 27-Январь душанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:55

⏰ #ШОМ             17:27

⏰ #ХУФТОН       19:00


Навбатчи имом: Билолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Бахт - оилани тинчлигида, Севги эса - фарзанди кўплигида, Меҳр эса - бир-бирини тушунишда, Муҳаббат эса - аёлнинг хурсандчилигида.

👉@BUXORIY_UZ


#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 26-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 26-Январь якшанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:50

⏰ #ШОМ             17:26

⏰ #ХУФТОН       18:55


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
— Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган.  Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, — деди.  Ўғил бориб, соатсоздан:
— Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди. 
— Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, — деди ота. 
У ерга борган ўғил дўкондорнинг "беш минг доллар бераман" деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
— Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди.  Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
— Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб,  уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, — деди. 
Шунда ота:
— Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим,  сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда.  Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма.  Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма! — дея насиҳат қилган бўлди.

P.S.: Доимо сизни қадрлайдиганлар даврасида бўлинг. Акс ҳолда, ўз қадрингизни топмайсиз!

👉@BUXORIY_UZ


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 25-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 25-Январь шанба

⏰ #БОМДОД     06:45

⏰ #ПЕШИН        12:55

⏰ #АСР               15:50

⏰ #ШОМ             17:25

⏰ #ХУФТОН       18:55


Навбатчи имом: Комолхон домла.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉📲@BUXORIY_UZ


Аллоҳ 3 нарсани 3 нарса ичига яшириб қўйди.

1.
У ўз ғазабини гуноҳ ичига яшириб қўйди ва қайси гуноҳлигини айтмади, биз кичкина санаган гуноҳ ичида эҳтимол Аллоҳнинг ғазаби бор, эҳтиёт бўлайлик;
2. У ўз раҳматини савоб ичига яшириб қўйди ва қайси савобдалигини айтмади, кичкинами каттами савоб ишларни қилайлик, Аллоҳнинг раҳматини топамиз, Иншаоллоҳ;
3. У ўз дўстларини бандалари ичига яшириб қўйди ва кимлар ичидалигини айтмади. Биз ҳақир санаган, ижирғанган одам Аллоҳнинг дўстидур, эҳтиёт бўлайлик.

👉@BUXORIY_UZ

20 last posts shown.