Сичқон мучали — 1912, 1924, 1936, 1948, 1960, 1972, 1984, 1996, 2008, 2020 йиллар.
Ушбу мучалда туғилганлар ташқи қиёфасидан ёқимли, жозибадор, собитқадам, меҳнатсевардирлар. Бир қарашда хотиржам ва босиқ кўринсаларда, унга ишонмаслик керак. Чунки улар асабийлиги ва тажовузкорликларини яшириб туришади. Бу йилда туғилганлар тежамкор, бойлик йиғишга ихлосманд кишилардир. Ўзлари ёқтирган одамларгагина қўллари очиқ. Чақмачақарликни хуш кўришади, фисқу-фужурдан ҳазар қилишмайди, шу боис ҳақиқий дўстларидан кўра таниш-билишлари кўп. Ҳеч қачон ҳеч кимга ишонишмайди, ғам-ташвишларини танҳоликда ўзлари тортадилар. Улар келажакларидан ташвишланиб, кексайганда бировга қарам бўлмаслик учун, тежаб-тергашни ҳамиша орзу қилишади. Жисмоний ишлардан кўра ақлий меҳнат билан боғлиқ ишларни бажонидил бажаришади. Бахтга қарши йиғган пулларини орқа-олдига қарамай шу заҳоти сарф қилишади. Улар кексайганда тинч ҳаёт кечиришади.
Буржлар | Мучаллар