Буржлар | Мучаллар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Esoterics


Каналда чиқадиган постлар фақат инсонлар кузатуви ва ҳисоб-китобларига асосланган. Мўжизавий ҳеч нарса йўқ. Борича ёзамиз.
Обуна бўлинг.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Esoterics
Statistics
Posts filter


​​ Сичқон мучали — 1912, 1924, 1936, 1948, 1960, 1972, 1984, 1996, 2008, 2020 йиллар.

Ушбу мучалда туғилганлар ташқи қиёфасидан ёқимли, жозибадор, собитқадам, меҳнатсевардирлар. Бир қарашда хотиржам ва босиқ кўринсаларда, унга ишонмаслик керак. Чунки улар асабийлиги ва тажовузкорликларини яшириб туришади. Бу йилда туғилганлар тежамкор, бойлик йиғишга ихлосманд кишилардир. Ўзлари ёқтирган одамларгагина қўллари очиқ. Чақмачақарликни хуш кўришади, фисқу-фужурдан ҳазар қилишмайди, шу боис ҳақиқий дўстларидан кўра таниш-билишлари кўп. Ҳеч қачон ҳеч кимга ишонишмайди, ғам-ташвишларини танҳоликда ўзлари тортадилар. Улар келажакларидан ташвишланиб, кексайганда бировга қарам бўлмаслик учун, тежаб-тергашни ҳамиша орзу қилишади. Жисмоний ишлардан кўра ақлий меҳнат билан боғлиқ ишларни бажонидил бажаришади. Бахтга қарши йиғган пулларини орқа-олдига қарамай шу заҳоти сарф қилишади. Улар кексайганда тинч ҳаёт кечиришади.

Буржлар | Мучаллар


ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 - 20. 01)

24 октябр куни мўмай даромад олишингиз учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Ҳақиқатан катта пул топишингиз кутилмоқда. Уарни тўғри сарфлай олсангиз эди, ҳаётингиз гулзорга айланарди. Кун давомида кайфиятингиз ва саломатлигингиз аъло даражада бўлади. Ҳатто, грипп, шамоллаш яқинингизга кела олмайди. Улар сизни айланиб ўтади. Лекин эҳтиётингизни қилаверинг. Соғлиқ учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кутилмаганда, куннинг биринчи ярмидаёқ қовға буржи остида туғилганларнинг баъзиларини юқори лавозимга лойиқ кўришади. Демак, раҳбарлар сизга ишонишади, сизни қадрлашади. Бош тортишга асос йўқ. Оиласизларнинг айримлари танлаганининг қўлини сўраш илинжида юрган бўлса, бугун айни муддао. Бу амал романтик тарзда ўтишига ишонаверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 октябр куни негадир ҳаётингиздан нолиб, тубдан ўзгартиш киритиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Лекин бу ҳаракатларингиз сиз кутган натижани бермайди. Тақдирни худонинг ўзигина ўзгартира олади. Ундан кўра тақдирда борига шукр қилинг. Камини худонинг ўзидан сўранг. Бериши учун худога хуш ёқувчи амалларни адо этинг. Бугун хизмат сафарига бориш, спорт мусобақаларида иштирок этиш муваффақиятли кечади.

Камтарона обуначиларга эга каналимиз аъзоларига эса жин ҳам урмайди😁. Юқоридаги башоратлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас, таҳмин ва статистикага асосланган ҳолос. Тўғри келиб қолган ҳолларда бу шунчаки тасодиф бўлади. Соғ бўлинглар...

Буржлар | Мучаллар


24 октябрь учун мунажжимлар башорати.

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун олий табақали шахслар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни муносиб тутишга ҳаракат қилинг. Қолаверса, кунингиз одатдагидан бошқачароқ, очиғини айтганда, аянчлироқ ўтиши мумкин. Бунга сира ҳайрон бўлманг. Оила қурмаганлар бир кўришда кимнидир севиб қолиши кутилади. Саломатлигингизга бугун ҳеч нарса хавф солмайди. Аммо эҳтиёткорлик ортиқчалик қилмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 октябр куни ўзингиз каби фикрлайдиган, дунёқараши сизникига жуда ўхшаб кетадиган одамлар билан танишиб қолишингиз мумкин. Бу яхшиликка хизмат қилади. Қолган масалаларда кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Оилалилар жуфтингиз билан куннинг иккинчи ярмида янги уй сотиб олиш ёки уй таъмири масаласида жиддий суҳбат қуришингиз мумкин. Кечқурун овқатланишда меъёр ва режимни бузмаслигингиз тавсия қилинади. Бугун асло банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг).

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бир қарашингизда ёқиб тушмайдиган, ичи қора, юзларидан ҳам бошқаларга нисбатан нафрат балқиб турувчилар билан асло ҳамсуҳбат бўлманг. Гарчи ишларингиз ижобий ҳал бўлиши шуларга боғлиқ бўлса-да, бу боғлиқликдан воз кечинг. Оилавий ҳаётда эса анча-мунча асабий лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилади. Фақат бу асабийликлар таъсирида катта жанжал бошлашни хаёлингизга келтирманг. Жуда дўппи тор келса, ён беринг, камайиб қолмайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 октябрда оиласизларнинг айримлари келгусида жуда узоқ давом этувчи муҳаббат романи таъсирига тушишлари мумкин. Тасодифан ўша инсон билан танишасиз-у, худди ўзга дунёга кириб қоласиз. Бу дунёдан яқин орада чиқа олмаслигингиз аниқ. Молиявиий муаммоларни бартараф этишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Худо берганига шукр қилинг. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Соғлиғингиз ҳақида ҳам ўқтин-ўқтин қайғуриб туринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз қувноқ, бахтли онларга тўлиқ кечиши кутилмоқда. Бу кун узоқ вақт ёдингизда сақланиб қолиши тайин. Танишларингиздан кимдир сизга яқин дўстга айланиш ҳаракатида бўлади. Бундан фақат хурсанд бўлишингиз керак. Чунки бунақаси камдан-кам ҳолларда учрайди. Саломатликни мустаҳкамлаш учун тиббий кўрикдан ўтишингиз лозим бўлади. Пайсалга солманг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 октябр куни паризод буржи остида туғилганлар ўзлари топган ажойиб янгиликдан бошқаларни ҳам бохабар этиш ҳаракатида бўлишади. Айрим оила қурмаган дўстларимиз муҳаббатга ошно тутинишади. Бугун харидларни амалга ошириш, аёллар учун гардеробга янгилик киритиш ва косметика билан боғлиқ амаллар хайрли кечади. Жарроҳлик амалиётидан вақтинча воз кечиб туришингиз тавсия этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Уйда, хаёлларингизда ва атрофдагилар билан муносабатларда тартиб ўрнатишингиз зарур. Бу масалаларда зудлик билан тафтиш ўтказишингиз шарт. Олисга сафар, самолётда учиш ва янги квартирага кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Спорт машғулотлари залига боришдан асло бош тортманг. Сизга ҳозир жисмоний зўриқишлар фақат фойда беради. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш зарурати туғилган. Хабарингиз бўлмаса, қалбингизга қулоқ тутинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 октябрда бир ҳикматни ёдга олинг. Инсон учун бир эшик ёпилса, иккинчиси албатта очилади. Шундай экан, қаердадир хатоликка йўл қўйган бўлсангиз, қайғуга ботманг. Тирик инсон хатога йўл қўйиши муқаррар. Фақат марҳумларгина хато қилишмайди. Молиявий масалада гапдан амалий ишга ўтинг. Омадингиз келади. Башарти тушга қадар янги лойиҳа учун пул тиксангиз, яқин келажакда юз баробар даромад бериши мумкин. Ҳушёр тортинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз кутилмаган совғалар ва саховатга бой бўлади. Кун давомида бир-биридан ёқимли хабарлар эшитасиз. Кўплаб муаммолар хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этилади. Бўшашманг, акс ҳолда рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб кетиши мумкин. Қариндошлар, яқин танишлар билан ҳазил-мутойиба ёрдамида тиллашинг, яхши бўлади. Бусиз яна орангизда жанжаллар келиб чиқиши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолиб келажак режаларни хомчўт қилинг

Буржлар | Мучаллар


Энг кўнгли тоза 5 та бурж!

1-ўрин: Балиқ буржи.
Раҳм-шавқатнинг олий намоёндалари балиқлардир. Улар жуда сезгир ва юмшоққалб одамлардир. Албатта уларнинг сабр тоқатлари чексиз эмас. Балиқлар жахллари чиқиб, тез ғазабланишади. Аммо улар, одатда одамларга меҳр, мурувват кўрсатишади. Балиқ буржи вакиллари ҳар бир киши ўз камчиликларига эга бўлишини тан олади ва бунга реал қарайди. Улар бошқаларни жазолаш учун ҳукм қилмайдилар.

2-Ўрин: Қисқичбақа буржи.
Эҳтиёткор ва орзуманд одамлардир. Улар бошқаларнинг кайфиятини доим англаб туришади. Ўзларининг кайфияти эса кўпинча атроф  муҳитга боғлиқ . Уларнинг юзлари иссиқ ва ёруғ одамлардир. Улар хушуомилалик ва меҳрибонликлари билан ажралиб туришади.

3-Ўрин Ўқотар буржи.
Улар одамларга ишончи билан алоҳида ажралиб туришади (ҳатто қайта-қайта алдаш мумкин:-). Қандай вазиятда бўлмасин улар кирдикорлар исботланмагунича атрофдаги ҳамма нарса , ҳар бир одам ҳалол ва яхши эканлигига ишонишади. Шунинг учун ўқотар буржи вакиллари атрофдагиларга ёрдам беришга ва яхши маслаҳат беришга доим тайёр инсонлар.

4-ўрин.Қовға буржи.
Бу бурж вакиллари туғилганидан оққалб, меҳр-муруватли ва келишувчан инсонлардир. Улар осонлик билан дўстлар ортиришади. Чунки, улар энди  танишган инсонлари билан ҳам ҳудди эски танишларидек мулоқот қилишади. Уларнинг меҳр_мурувати ва эътибори дўстлари  томонидан қадрланади. Улар ҳар қандай инсонлар билан тил топишиб кета оладилар. Уларнинг дунёқараши кенг.

  5-Ўрин: Арслон буржи.
Кўпгина талантларга эга инсонлардир. Улар ёрқин шахс ва  доимо одамларнинг этиборида бўлишни ҳохлашади. Шунинг учун, қадр қиммат топишлари учун атррфдагиларга кўп ёрдам берадилар ва бу ишларини "Шоҳ қалби кенг бўлиши керак" деб тушунтиришади.

Буржлар | Мучаллар


Буржларнинг бойлик ва пул ишлаб топиш бўйича рейтингги (рейтинг юқоридан пастга қараб)


1-Ўрин: Паризод буржи молиявий барқарорликка зоҳидлик ва меҳнатсеварликлари натижасида эришадилар. Паризодлар бу арзон шим кийиб ҳеч нарсадан хижолат бўлмайдиган миллионерлардир.

2-Ўрин: Чаён буржи фахрли иккинчи ўринни эгаллаганига сабаб пулни жуда ҳам яхши кўришади ва ютқазишни ёмон кўришади. Молиявий барқарор ҳолатда бўлганликлари учун улар раҳбарларининг бошида ҳам юришади. Чаёнлар бойликка асосан катта ёшда эришадилар ва бир нечта авлодларга етадиган бойлик қолдирадилар.

 3-Ўрин: Тоғ эчкиси болалигидан копилкаларни тўлдиришни ўрганишади. Ёки кўп топиш керак ёки кам сарфлаш. Тоғ эчкилари икки жабҳани ҳам қойиллатадилар. Улар кам сарфлашади, кўп йиғишади. Улар пулни арзимаган нарсага сарфлашдан маъно кўришмайди. Бунинг ўрнига, ўша пулни кейин кўпроқ пул ишлаб топиш учун ўзларини ривожлантиришга сарфлашади. Тоғ эчкилари учун пул хашамат эмас - восита.

 4-Ўрин : Қўй буржи хавфли ва қалтис "соққали" ишларга қўл уришни яхши кўришади. Одатда улар жуда бадавлат бўлиб, умрининг охиригача улардан ажралишмайди. Энг қувончлиси уларнинг ўлимидан кейин бўлади😁.

 5-ўрин: Қисқичбақа буржи . Қисқичбақаларга пул керак! шунчаки керак эмас, Керааак!!! "Нима учун?" деб сўрасангиз "Менга керак" қабилида иш кўришади. Умуман олганда бу яхши хислат, ахир қисқичбақалар ҳамма нарсани уйига ташийди. Керак ёки йўқлигини кейин аниқлаб олади.
 
  6-Ўрин: Арслон буржи. Ғурурли арслонлар учун пуллар бошқаларнинг кўзига чўп тиқиш учун керак. Кўринишидан арслонлар доим омадли ва бой, дабдабали ресторан ёки кафеларда, ошхоналарда тушлик қилишади. Кўп арслонлар шаҳарнинг нуфузли туманида яшашади ва замонавий кийинишади. Одатда арслонлар одамларнинг кўзида бой туюлишга уринишади.


   7- ўрин: Бузоқ буржи. Бузоқлар чин дилдан камбағалликни яхши кўришади ва оддийликни севишади.Улар қанчалик харакат қилишмасин гўё коинот уларга бойишга йўл қўймаётгандай. Қизиғи, пул бузоқларда бор аммо уларнинг шинам хаёти учун етади холос. Бузоқ қанчалик тиришмасин, ортиқча нарса орттиролмайди. Шу учун бахт оддийликда деб юраверишади).

   8-Ўрин: Эгизаклар пул топишга уста, аммо сақлаб қолишга эмас. Қўлларига қандай сумма тушишидан қатъий назар эгизакларнинг қўллари қичишади - уларни тезроқ сарфлаш керак!

   9-Ўрин: Тарози буржи бўлиб тарозилар пулни ёмон кўришади. Улар пулда ҳеч қандай яхши нарса йўқлигига ишончи комил. Улар учун пул ишлаб топишга  уриниш - пасткашлик. Шунга қарамай Тарозилар хашаматли хаётни севишади, аммо ўзлари буни яширишади. Атрофдагиларга хақиқий рассом оч бўлиши керак деб уқтиришади.

   10-ўрин:  Балиқ буржи. Балиқлар оддий бир сабабга кўра 10-ўринни эгаллашди. Улар кўп пул ишлашни билмайди. Хаёт доим уларни ширин йўлларга бошлайди, ташлайди, аммо балиқлар  а)кўришни истамайди  б)топганини ўйламай сарфлаб юборади. Балиқлар қиммат ва хар доим ҳам керак бўлмаган нарсаларга сарфлашади ва кейин рўзғорига пули қолмаслиги ҳақида хатто ўйлашмайдилар. Албатта еб-ичишга улар пул ишлай олади, лекин бошқа ортиқча нарсага эмас.

     11-ўрин:  Қовға буржи. Қовғалар хеч қачон кўп пул топишга харакат қилмайди. Шу сабабли уларда у йўқ. Қовғага нма учун пул керак? Хар бир тийин устида бош қотириш?  Бу уларга эмас. Қовға доим тақдирга суянади, ва тўгрисини айтганда тақдир унга хеч қачон панд бермаган. Қовғанинг ёнида доим унга яхши хаётни таминлаб берадиган инсон бўлади.

    12-ўрин: Ўқотар бўлиб бойваччалар рейтингида энг охирги ўрин ўқотарники. Бу унинг пули йўқлиги учун эмас, Пул унда бор ва кам ҳам эмас. Фақат ўқотарлар қанча пул топишмасин бу улар учун шунча кам. У ундан бойроқлар ҳам борлигига кўника олмайди. Ахир бу адолатдан эмас. Ўқотар қанча пул топмасин ўзларини камбағал деб билади.

Буржлар | Мучаллар


Буржларнинг ушбу критериялари билан ҳеч қачон ўйнашиб бўлмайди...

♈️Қўй - ўзини баҳолаши билан.

♉️Бузоқ - Ғайрати билан.

♊️Егизаклар - Фикрлари билан.

♋️Қисқичбақа - Севгиси билан.

♌️Арслон - Етакчилиги билан.

♍️Паризод - Аналитик қобилияти билан.

♎️Тарози - Дўстлари билан.

♏️Чаён - Ишончи билан.

♐️Ўқотар - Бахти билан.

♑️Тоғ эчкиси - Ички туйғуси билан.

♒️Қовға - Ҳислари билан.

♓️Балиқ - Орзулари билан.

Буржлар | Мучаллар


Қайси бурж ойида туғилганига қараб инсон ҳақида маълумот олиш мумкинми?

Фикримча ҳа! Чунки коинотдаги юлдузлар ўрни, қуёшнинг активлиги ва ой фазалари ҳар доим инсонга ва табиатга таъсир қилган. Мисол учун қуёшда бўлаётган магнит бўронлари инсонларга бўлган салбий таъсирлари ҳақида тез тез гапирилмоқда. Ойнинг тўлган вақтларида ҳатто океанлар нотинч, тўлқинли бўлишини биламиз. Мана шу ва шунга ўхшаш воқеа ва ҳодисалар инсон туғилаётганда унинг ақлига ва танасига таъсирини буржларнинг жойлашганлик вақтига қараб таҳминлаш мумкин. Юз фоиз тўғри чиқмаслиги табиий. Лекин эътиборга арзигулик ҳолат.


Буржлар | Мучаллар


Буржлар қай даражада ҳиссиётли?

♈️Қўй- 70%

♉️Бузоқ- 15%

♊️Егизаклар- 10%

♋️Қисқичбақа- 100%

♌️Арслон- 40%

♍️Паризод- 20%

♎️Тарози- 50%

♏️Чаён- 60%

♐️Ўқотар- 30%

♑️Тоғ эчкиси- 100%

♒️Қовға- 100%

♓️Балиқ- 99%

Буржлар | Мучаллар


Буржлар саналари.

♈️Қўй  21.03-20.04

♉️Бузоқ  21.04-21.05

♊️Эгизаклар  22.05-21.06

♋️Қисқичбақа  22.06-22.07

♌️Арслон. 23.07-23.08

♍️Паризод  24.08-23.09

♎️Тарози  24.09-23.10

♏️️Чаён  24.10-22.11

♐️️Ўқотар  23.11-21.12

♑️Тоғ эчкиси 22.12-20.01

♒️️Қовға 21.01-18.02

♓️️Балиқ 19.02-20.03

Буржлар | Мучаллар

9 last posts shown.