БОЛАЛИК
Ўттиз саккиз йилим – ўттиз саккиз тоғ,
Ортимда қолмоқда оқлик, қоралик.
Кеча энг яқиним, бугун энг узоқ,
Йилларим болалик, йўлим – болалик.
Беташвиш боладан ғамга айландим,
Балқиган ҳилолдан шамга айландим.
Кечагина эдинг асалим, қандим –
Ширалари босган қўлим – болалик.
Остона хатласам – кўча бечора,
Ҳамма ўзи билан ўзи овора.
Бугун қурғоқ дала, кечаги бола,
Ёмғирим болалик, дўлим – болалик.
Йўқсан, узоқларга узо-о-о-қ термулиб,
Излайман, хаёллар ичра кўмилиб.
Бугун ғамларга ғарқ, кеча чўмилиб,
Уст-боши шалоббо, хўлим – болалик.
Аламлар суйкалар қучоғин очиб,
Қуёш ҳам нур эмас қаҳрини сочиб.
Офтобда қолдириб, кетдинг-а қочиб,
Салқиним болалик, сўлим – болалик.
Рости, ташвишлардан жудаям толдим,
Узр, бирозгина вақтингни олдим.
Кеча сойда эдим, саҳрода қолдим,
Дарё болалигим, кўлим – болалик.
Катта бўлмоқ завқи айлабон асир,
Улғаймоққа шошиб, елибман зир-зир,
Қадрингни билмаган Ботирни кечир.
Эҳ, ўзимнинг содда, гўлим – болалик.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ
Ўттиз саккиз йилим – ўттиз саккиз тоғ,
Ортимда қолмоқда оқлик, қоралик.
Кеча энг яқиним, бугун энг узоқ,
Йилларим болалик, йўлим – болалик.
Беташвиш боладан ғамга айландим,
Балқиган ҳилолдан шамга айландим.
Кечагина эдинг асалим, қандим –
Ширалари босган қўлим – болалик.
Остона хатласам – кўча бечора,
Ҳамма ўзи билан ўзи овора.
Бугун қурғоқ дала, кечаги бола,
Ёмғирим болалик, дўлим – болалик.
Йўқсан, узоқларга узо-о-о-қ термулиб,
Излайман, хаёллар ичра кўмилиб.
Бугун ғамларга ғарқ, кеча чўмилиб,
Уст-боши шалоббо, хўлим – болалик.
Аламлар суйкалар қучоғин очиб,
Қуёш ҳам нур эмас қаҳрини сочиб.
Офтобда қолдириб, кетдинг-а қочиб,
Салқиним болалик, сўлим – болалик.
Рости, ташвишлардан жудаям толдим,
Узр, бирозгина вақтингни олдим.
Кеча сойда эдим, саҳрода қолдим,
Дарё болалигим, кўлим – болалик.
Катта бўлмоқ завқи айлабон асир,
Улғаймоққа шошиб, елибман зир-зир,
Қадрингни билмаган Ботирни кечир.
Эҳ, ўзимнинг содда, гўлим – болалик.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ