Қиёмат кунидаги "ютуқ"ларнинг бир-биридан қандай фарқи бор?
1. Аниқ ютуқ
2. Улкан ютуқ
3. Буюк ютуқ
1. "Аниқ ютуқ": дўзахдан нажот топишдир. Аллоҳ таоло айтади:
مَنۡ يُّصۡرَفۡ عَنۡهُ يَوۡمَٮِٕذٍ فَقَدۡ رَحِمَهٗؕ وَ ذٰ لِكَ الۡـفَوۡزُ الۡمُبِيۡنُ
"Ким ўша куни ундан четланса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳ унга раҳм қилибди. Ана ўша аниқ ютуқдир" (Анъом сураси, 16-оят).
2. "Улкан ютуқ": жаннатга киришдир. Аллоҳ таоло айтади:
اِنَّ الَّذِيۡنَ اٰمَنُوۡا وَعَمِلُوا الصّٰلِحٰتِ لَهُمۡ جَنّٰتٌ تَجۡرِىۡ مِنۡ تَحۡتِهَا الۡاَنۡهٰرُ ؕ ذٰلِكَ الۡفَوۡزُ الۡكَبِيۡرُؕ
"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир" (Буруж сураси, 11-оят).
3. "Буюк ютуқ": Аллоҳ таолонинг розилигига эришишдир. Аллоҳ таоло айтади:
وَعَدَ اللّٰهُ الۡمُؤۡمِنِيۡنَ وَالۡمُؤۡمِنٰتِ جَنّٰتٍ تَجۡرِىۡ مِنۡ تَحۡتِهَا الۡاَنۡهٰرُ خٰلِدِيۡنَ فِيۡهَا وَمَسٰكِنَ طَيِّبَةً فِىۡ جَنّٰتِ عَدۡنٍ ؕ وَرِضۡوَانٌ مِّنَ اللّٰهِ اَكۡبَرُ ؕ ذٰ لِكَ هُوَ الۡفَوۡزُ الۡعَظِيۡمُ
"Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир" (Тавба сураси, 72-оят).
Аллоҳим бизларга, ота-оналаримиз, зурриётларимиз ва барча мўмин-мўминаларга Ўзингни розилигингни насиб эт.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz