#rivoyat #umr_manzaralari
Ривоятларга кўра, Чингизхоннинг невараси Боғдодни қўлга киритгач, мамлакат аҳлидан ўзи билан мусобақалашишга қодир бирор зотни топиб келишни талаб қилади. Аслида бу талаб ҳийла бўлиб, шаҳзода у билан ҳалол мусобақалашмаслиги аниқ эди. Шунда унинг олдига туя миниб, қўлтиғига хўроз қистирган саксон яшар чол чиқиб келади.
⸺ Наҳот, бу мамлакатда мен билан олишиш учун сендан ёшроқ зот топилмади? ⸺ деб сўрайди чингиззода ажабланиб.
Чол жавоб беради:
⸺ Кучингни синамоқчи бўлсанг, ана, у туяда ҳам бор. Овозингни синамоқчи бўлсанг, хўрозим билан қичқиришиб кўр. Агар ақлингни синамоқчи бўлсанг, менга ўхшаган қария сен учун кифоядир.
👉 @BeshinchiTomon