Уришмайла.....
Оиладаги кун ора бўладиган бақир чақирлар тўрт яшар бечора боланинг юрагини олиб қўйганди . Отасини онангни деб сўкишларию , онасини эса гапдан қайтмай оғзидан ади кириб бади чиқишлари ҳар куни такрорланарди . Бугун ҳам коса пиёлалар учди .
– Қўлинг сингур алкаш ! Биримни икки қилгандай нега косаларни синдирасан ?! Менга кучинг етмагач жонсиз нарсалардан аламингни олаяпсанми ?! – деди аёл шанғиллаганча .
– Бир жойинг кўкарсаю мелисага чопсангда а ҳароми ?!
– Ўзинг ҳароми !
– Ўчир овозингни !
– Тилим қисиқ жойи йўқ сендан ! Ўзинг ўчир овозингни !
Бурчакда йиғлаб қалтираб турган болакай секин шивирлади .
–Уришмайла .
Аммо бечора болакайнинг дилдан чиққан ноласи ота -онасининг одобсиз сўкишлари қарига эшитилар эшитилмас ғойиб бўлди . Улар фарзандига эътибор бермай яна жанжаллаша бошлашди .
Болакай секин ўрнидан туриб ҳовлига чиқди . Қишнинг изғирини болакайнинг танасини жўнжиктирди . Чопончасини кийиб чиқишга юраги бетламади . Совуқ бўлса ҳам у учун ҳовли тинч эди . Болакай совуқ қотди . Айвондаги этикчасини кийдию қуйхона томонга йўл олди . Қишнинг охирларида қўйлар туғишни бошлайди . Кечаси қўйлар туғса совуққа қолмаслик учун отаси қўйхона ёнига томча қурганди . Қўзиларни қуритиб иситиш учун печка ҳам қурилганди уша томчада . Болакай уша томчага кирди . У ер ҳам ота -онасининг сўзлари каби совуқ эди . Болакай жажжи қўлчалари билан печка ёнидаги ўтинларни печга қалади . Қоғоз топиб ўтинлар орасига тиқиб гугурт чақди . Аммо қоғоз ёниб тамом бўлди , ўтин эса ёнмади . Печкани ёнида бакалашкада турган суюқликни отаси ўтинга сепиб ёқарди . Бола ҳам шундоқ қилмоқчи бўлди . Пластик идишдаги салярка эмас газбалондан тўкилган газ суюқлиги эканлигини қаердан билсин бечора бола ? Алов тез ёнишини истаган совуққотган бечора болакай ўтин устига кўпроқ сепиб пластик идишни оғзини ёпмасдан печ ёнига қўйиб гугурт чақди .
Эри хотиннинг кўзи дераза тамондан ёнаётган томчага тушди . Уша тамонга югуришди . Қўшнилар ҳам келишиб аловни ўчиришди . Ичкарига киришди . Бечора бола куйганча ерга ётарди . Ота жон ҳолатда қичқириб боласини қўлига олди . Болакайнинг куйган териси отасининг қўлларига ёпишди . Болакай сўнги бор шивирлади .
– Уришмайла .
Турғунжон Очилов.
https://t.me/joinchat/AAAAAExB1lHmdm6CUrMqTw