📝Буви
Аёлнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Эри шунча жанжалдан кейин ҳам бемалол хуррак отиб ухлаб ётибди.
У анча вақтгача ўзига раҳми келиб, ўзига ўзи ачиниб йиғлаб ўтирди.
"Замирани эри байрамга истаган кўйлагингни олиб бераман дебди. Мен бечора кўйлак у ёқда турсин оёғимга битта шиппак олишга зорман. Бир нарса сўрасам, албатта, танбеҳ эшитаман, ёки бақириғидан безор бўламан". У ўтириб йиғлайверди, йиғлайверди, охири боши лўқиллаб оғриб, кўзлари ачишиб кетди.
Ўғилчасининг ёнига жой солиб ётди.
Эрталаб арази тарқамаган бўлса ҳам нонушта тайёрлаб, эрини ишга кузатди. Эшикдан чиқаётганда оёқ кийимини артиб,боғичларигача ечиб, кийишга тайёр қилиб қўйган хотинининг бурнидан оҳиста чимдим қўйган Акмалга бир хўмрайиб қўйиш билан жавоб берди. Кейин ўзи ҳам боласини етаклаб ишга кетди.
Бугун ишхонасидаги аёллар байрам баҳона ўтиришар экан. Унга ҳеч қачон жавоб тегмайди. Эрининг топиб олган гапи битта."Ўша ўтиришнинг пулига бир кило гўшт олсанг, бир қозон овқат бўлади, уйда маза қилиб ўтирамиз"
Замира "байрамга қол,"—деб ҳол-жонига қўймагач, ғурурини босиб-янчиб рухсат сўраш учун Акмалга телефон қилди, эвазига насибасига ярашасини олди." Ўша ўтиришда қоладиган бўлсанг, уйга қайтиб келма! "
Сабр косаси тўлди. Ҳали қараб турсин.У боғча мудирасидан рухсат, олди, эшигига "Қуёнча" деб ёзилган гуруҳдан ўғлини олиб, ҳамкасбларига зарур иши чиқиб қолганини айтиб, болалиги ўтган уйга жўнади. Дарвозадан кириб бораркан, кичкинагина ўриндиққа ўтириб олиб гулзордаги ўтларни тозалаётган бувисига кўзи тушди.
—Вой, Умидахон, кел болам, ўзим ўргилай. Бувисининг оёқлари увишиб қолганми, бирдан ўрнидан қўзғала олмади. Умида чўккалаб бувисини қучоқлаб оларкан "Айланай сендан",-деган сўзларига ўзини тутолмай йиғлаб берди...
Бор дардини тўкиб солгач, яна анчагача ҳиқиллаб ўтирди.
—Бўлдингми, энди мени эшит, —деди бувиси. Бизнинг давримизда аёлларнинг чойхонадами, ошхонадами, бегона одамлар даврасида овқатланиб ўтириши уят саналган.
Янги келинман. Бир куни йигирма тийинга писта сотиб олиб, чақиб келаётгандим, маҳалламиз бошида ёши улуғ аёл бўларди, Ҳалима буви дейишарди. Салом бериб ёнидан ўтаётсам, имлаб чақириб қолди
—Санобарнинг келинимисан? Тасдиқладим.
—Қайнонангга айтиб қўй, келин ушлашни билмабди. Пистани қанчага олдинг?
—Йигирма тийинга, — дедим кампирнинг нима демоқчи эканлигига тушунмай.
—Шу пулга битта кир совун беради. Бир дунё кирингни ювиб оласан Одамнинг нафси нималарни хоҳламайди...
Писта чаққанимга минг пушаймон бўлдим.
Шу гап бир умрга етарлик бўлди. Эринг—укамнинг ўғли, отасига ўхшаган тежамкор йигит. Бугун хафа бўлсанг, эртага биринг икки бўлганда хурсанд бўласан, энди кеч бўлмай уйингга бора қол. Ота-онанг келганингни билмай қўя қолсин.
Уйига кириб овқатга уннади. Бувиси тўғри айтади, хўжайини тежамкор йигит, бўлак бўлиб чиқишибдики, қўшнидан битта пиёз сўраб чиқмади шу чоққача.
Кечки пайт ҳеч нарса бўлмагандек эрини кутиб олди.
Байрам куни эса...
Бу Умиданинг ҳаётидаги энг зўр байрам бўлди. Аккмал акаси бир эмас, иккита кўйлак совға қилди. Бири уйга, бири— кўчалик!
Акмал ҳали у кўйлакни, ҳали бу кўйлакни кийиб ўзини суратга олаётган хотинига қараб, ҳижолат бўлар, аммаси— Умиданинг бувиси нима учун шу кийимлар солинган елим қопчиқни қўлига тутқазаётганда "Ўзим сотиб олдим дегин, буларни мен берганимни ҳеч ким билмай қўя қолсин", — дея қайта-қайта таъкидлаганини энди сал тушунгандек бўлди.
Феруза Салходжаева
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g