- Ҳа...,- деди икки қизни туришига ҳайрон бўлиб,- уришяпсизларми?
- Йўўўқ,- деди Гулниҳол тутилиб,- Самина озроқ қизишиб кетди. Мен босишга ҳаракат қиляпман.
- Хўш нима қилмоқчи эдинг,- синглисини бурнини чимчиб қўйди Ҳабиб.
- Таъзирини бериб қўярдим. Дўконимда менга тегишли одамларга гапиришни кўрсатиб қўяман.
- Ўзингни ўсмир қиздек тутяпсан. Тунов кун менга сиздан ҳам ўтиб кетаман деб юрган одам, бугун сотувчиларинг билан уриш қиласанми?
Самина қовоқ уйиб олди.
- Мен кейинроқ кирарман,- Гулниҳол ўзини ортиқча ҳис этди.
- Майли. Боравер.
Қиз ташқарига чиқиб ҳозир бўлган вазиятга бир хурсанд бўлса, бир ўйловда қоларди. Самина уни ўзига жуда яқин оляпти. Баъзан жуда ҳаддидан ошириб юборади. Бу дўстлик уни оиласига ёқмаслиги аниқ. Шундоқ ҳам Маҳзуна опа қизни кўриб, ғалати қараш қилиб кетди икки марта.
Нозима опадан яхшигина гап эшитган шекилли, жияни
Шоҳида келиб узрҳоҳ гап қўшди.
- Узр ҳали ошириб гапирибман.
- Раҳбар билан яқинлигимни эшитиб тулкилик қилгани келдингми?- алами тошиб тургани учун Гулниҳол қизни чақиб олди,- шунақа мен Саминани дугонасиман. Агар хозир кириб бир оғиз айтсам ишингдан айриласан. Лекин мен бундай қилмайман. Нега биласанми? Сенга ўхшаб чумолидек соямга фил деб суянмайман.
Доим мулойим қизни бунақа чақнаши ҳаммани ҳайрон қолдирди.
Ҳатто ўзи ҳам ўзига ҳайрон бўларди. Биров билан яқин бўлса ҳарактери ўтади дейишарди. Ростдан Самина унга таъсир этяпти.
🌹🌹🌹
Ишдан чиққан Гулниҳолни бир оз пиёда юргиси келди. Қадамини санаб кетиб борар экан телефони жиринглади. Ҳабиб Аҳрорович деган ёзувни кўриб ҳайрон бўлди. Ҳам ҳаяжон босди.
- Алё, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Қаердасиз?
- Ҳалиги ишдан чиққандим.
- Чиқиб бўлдингизми?- у афтидан машинада.
- Ҳа.
- Нега пиёда кетяпсиз?
- Ўзим... Шунчаки.
- Мен ҳам сизга ҳамроҳ бўлсам нима дейсиз?
- Нима?
- Ёки сиз менга ҳамроҳ бўласизми?
- Тушунмадим.
- Тушунгунингизча мен сизни топиб олдим.
Гулниҳол ўчган телефонига қараб турганида, ёнига Ҳабибни машинаси келиб тўхтади.
- Қани машинага чиқинг. Сизга топшириқ бор,- жуда жиддий гапирган Ҳабибга қараб баттар талмовсиради Гулниҳол.
- Топшириқ...
- Ҳа, чиқинг машинага,- Ҳабиб ўзи тушиб, қизга эшик очиб берди.
- Лекин мен...
- Ҳар доимгидек "лекин сиз..."
Ҳабибни кулиб турган юзига қараб, Гулниҳол ҳам жилмайди.
- Ростдан мен...
- Сизга топшириқ бор дедим~ку.
Гулниҳол машинага ўтирди. Ҳабиб эса машинани ортга қайтарди.
- Қаерга кетяпмиз ўзи?
- Борсак биласиз.
Гулниҳол лабини тишлади. Йўқ бу йигитни муносабати оддий бошлиқ муносати эмас. Аммо нима ҳоҳлайди. Наҳотки фикри ёмон одам бўлса.
- Қўрқманг,- ичини билгандек жилмайди Ҳабиб,- шунчаки сизни меҳмон қилмоқчиман.
- Меҳмон...
-Ҳа. Синглимга қилаётган яхшиликларингиз учун.
- Очиқ айтганим учун узр,- Гулниҳол Ҳабибни ойнадан боқиб турган сеҳрли нигоҳларидан кўзини олиб қочиб деди қиз,- бунақа рахмат айтишингиз оила аъзоларингизга ёқмаса керак.... Холангизга мени Самина билан яқинлигимиз ҳам ёқмаяпти ўзи...
- Ўзи айтдими?
- Баъзи сўзлар айтилмаса ҳам тушунилади... Нигоҳлардан...
- Нигоҳларга қараб қалбни кўраман денг.
Гулниҳол бу гапга нима дейишни билмай қолди.
- Унда сизга икки.
- Нега?
Ҳабиб жавоб бермай мийиғида кулди.
- Мана етиб келдик,- Ҳабиб эшикни очиб қизни тушишга ундади.
- Нега бу ерга келдик?
- Кирсангиз биласиз!
Гулниҳол шу тун ухлай олмади. Уни кечки овқатга таклиф қилиб, бошлиқ ниқобини ечиб меҳмон қилган йигит ҳақида қанлай ҳаёлга боришни билмай қолди. Ҳаёли дунёни гир кезиб ҳам биттагина бу муносабат учун сабаб топа олмади.
- Бошқа у билан ҳеч қаерга бормайман,- деди қиз ўзига-ўзи,- чунки... Эй, Худойим у менга ёқади. Шунчалар бахтли ўтди ўша лаҳзаларим... Аммо мени бунга ҳаққим йўқ... Ўзинг жавобсиз, имконсиз севгидан асра Аллоҳим...
🌹🌹🌹
Маҳзуна опа Гулниҳол билан ҳақиқат ҳақида гаплашиш ёки гаплашмаслик ҳақида узоқ ўйлади. Подадан олдин чанг чиқариб қўйишдан қўрқди. Шунинг учун қизни бир муддат кузатиб Ҳабиб билан бирон муносабати борми йўқми шуни билмоқчи бўлди. Қўлига тушган суратлар эса уни жаҳлини чиқариб юборди.