"Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларига қарши кураш" мавзусида тадбир ўтказилди!
"Ўзметкомбинат" АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан, комбинат ёшлари иштирокида, "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларига қарши кураш" мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирга таклиф этилган Бекобод шаҳар ИИБнинг тезкор қидирув хизмати ходимлари, жиноят қидирув бўлинмаси масъуллари Раҳматулло Жамолиддинов ва Ойбек Абдусатторов иштирок этишди. Улар ёшларга гиёҳвандлик воситалари, уларнинг инсон саломатлигига ва жамиятга бўлган зарарлари, шунга қўшимча, бу иллатнинг олдини олиш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш бўйича муҳим маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича қимматли ахборотларга оид буклетлар тарқатилди ва гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари ҳақида видеоролик намойиш этилди.
@Behzod_Qodirov