Касаба уюшма қўмитаси томонидан комбинатнинг ёш ишчи-ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилади. ➖ "Заковат" интеллектуал ўйини
2 босқичда ўтказилади:
1) Саралаш босқичи;
2) Финал босқичи;
➖ Турнирда фақат
18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар иштирок этиши шарт.
➖ Ўйинда жамоалар
6 кишидан иборат бўлиши лозим.
➖ Турнирда иштирок этишни истаган цехлар
2025 йил 4 апрелгача касаба уюшмаси қўмитасига жамоа таркиби хақидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.
➖ "Заковат" интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган жамоалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирланади.
➖ Интеллектуал ўйинида
биринчи ўринни эгаллаган жамоа Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан корхона ташкилотлар ёшлари ўртасида ўтказиладиган "Заковат" интеллектуал ўйини
Республика босқичида иштирок этади.
Мурожаат учун: 90-908-18-80 (Telegram орқали)
@Behzod_Qodirov