Forward from: bakiroo
Мақсад пулни иқтисод қилиш бўлса, қанийди
"Давлат пул иқтисод қилиш ва орттириш учун мактабдан бошқа соҳани тополмаётган бўлса, ҳай, ишни бирдан ўқувчиларга дарслик солиғи солишдан эмас, шу дарсликларни чиқараётганларнинг ишини тафтиш қилишдан бошлагани маъқул".
Тарифлар каррасига оширилишидан кейин ҳам зараркунанда энергетика қозонида триллионлаб субсидиялар ўзлаштиришда давом эттирилар экан, ислоҳотлар мазмуни ва мақсади бўйича бўшаган маблағлар инсон сифатини оширишга, таълимга, тиббиётга сарфланмаган экан, бундан буёғига биронта соғлом ақли бор ўзбекистонлик ҳукуматнинг "бюджет маблағларини тежаш мақсадида" деган афсонасига ишонмайди.
Дарсликлар ижараси билан ҳам худди шундай. Ижара тўловлари бюджет маблағларини тежаш учун эмас, бу маблағларни бошқа каналлар орқали совуриш учун тикланмоқда.
Бу бюджет маъно мазмуни бўйича инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш, тенг имкониятлар яратиш, инсон сифатини яхшилашга хизмат қилмайди. Афсуски, биз учун бюджетни муҳокама қиладиган, самарали бюджет учун тортишадиган парламентимиз йўқ.