TGStat
TGStat
Type to search
Advanced channel search
English
Site language
Russian
English
Uzbek
Sign In
Catalog
Channels and groups catalog
Search for channels
Add a channel/group
Ratings
Rating of channels
Rating of groups
Posts rating
Ratings of brands and people
Analytics
Search by posts
Telegram monitoring
BAXT NURLARI 🌔
14 Feb, 02:40
Open in Telegram
Share
Report
#Duo
🤲 Аллоҳумма лакал ҳамду кама ямбағи ли жалали важҳика ва ли аъзийми султоник!
🤲 Жазааа Аллоҳу анна муҳаммадан росулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллама мааа ҳува аҳлуҳ!
🤲 Аллоҳим, Меҳрибоним, Парвардигорим розилигингни истаб, қилаётган амалларимизни чиройли ажрлар билан мукофотлагин!
🤲 Умримизни узоқ ва мазмунли қилгин, оилаларимизга доимо хайру-баракотингни ёғдиргин, фарзандларимизни иймонда, исломда, тақвода бардавом қилгин! Замона фитналаридан сақлагин!
🤲 Ўзингни даргоҳингда ва бандаларингни олдида юзимизни ёруғ қилгин, ишларимизни осон айлагин, бир лаҳзага ҳам адаштириб қўймагин!
🤲 Нимаики ўйлаган ниятларимизни, дуоларимизни билгувчисан, бергувчисан, хайрли ва гўзал суратда етказгин! Ўзинг ижобатини бергин!
🤲 Сендан сўраймиз, сўраганни яхши кўрасан Аллоҳим, ота-оналаримиздан рози бўлгин, Уларга раҳим назаринг билан, раҳмат назаринг ила муомала қилгин! Жаннатларда даражаларини кўтаргин! Расули алайҳиссаломга қўшни қилгин!
🤲 Ар-Роҳман, Ар-Роҳим, Ал-Малик, Ал-Қуддус, Ас-Саламсан... Ал-Ваҳҳаб, Ар-Роззақ, Ал-Фаттоҳ, Ал-Ҳодий, Аш-Шакур, Ал-Мужийбсан...
🤲 Эй Азалий ва Абадий бўлган Аллоҳим, энг гўзал исмларингдан ўргилай, шу исмларинг ҳаққидан бу исмларинг фазлидан аҳли умматни насибалантир!
🤲 Сендан ошкораю яширин, катта-ю кичик барча гуноҳларимизга мағфират сўраймиз, Ўзинг кечир эй Ғаффор ва Ғофур Аллоҳим, тавбаларимизда собит айла!
🤲 Аллоҳим, ожиза қулингдан дуо сўраганларни ва "дуоларимдасиз" деган инсонларимни паноҳингда асра, Сендан тилаганларини зиёда қилиб, осонлик ва ҳалоллик ила, хурсандчиликда етказ! Танларини соғ, умриларини узоғ қил!
🤲 Берса ҳам мулкидан заррача камаймайдигаг Малик-ул Мулк Аллоҳим, шу улуғ соатларда дуоларимизни ижобат эт, сўраганларимизни шукурида бўлишни насиб айла!
🤲 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи адада ҳолқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зийната аршиҳи ва мидада калиматиҳи!
🤲 Шу дуоларимиз кимларга етиб борса, ўқиган кўзларни, омин жеган тилларниям жаҳаннасмнгдан озод қилинганлардан деб битгин!
🤲 Аллоҳумма солли аъла саййидина муҳаммадив ва аъла алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим!
🤲 Аъмин, ажмаъийн...!
🥹 Ушбу улуғ ва барокатли соатлар барча диндошларимизга Муборак, ҳайрли ва баракали бўлсин!
🌹 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
3.3k
0
32
3
23
×