Жиноятчилик кўпайиб кетганлиги сабабли кимнидир бўшатилиши билан жиноятчилик камайиб қолади деб ҳисобламайман. Жиноятчиликни камайтириш учун уша соҳанинг университетидаги ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш керак, Бурхоновнинг “ҳалоллик вакцинаси” фақат оддий қоровулга урилмасин, Сингапур тажрибасини айнан шу ердан бошлаш керак, дунёда тан олинган илмий-тадқиқотларни бир кўриб/ўқиб чиқиш керак. Ишдан кетгани ўрнига бошқа шунга ўхшаши келади, бу қолган бошқа соҳаларга ҳам тегишлидир. Тизим бузуқ бўлса, деталда айб бўлмайди.
Таълим ҳам шундай, сонсиз ОТМлар очиб, вазирликларнинг исмини алмаштириб, квоталарни кўпайтириб, ўнлаб экспериментлар ўтказиб, 3 та таълим вазирлиги бўла туриб ҳам сифатсиз таълимга эга бўлиш мумкин, суицидлар ортиши мумкин….ёки Финляндияга ўхшаб 1809 йилда ташкил этилган мамлакатнинг энг эски таълим ва маданият вазирлиги билан дунёда таълимда ва бахтда пешқадам бўлиш мумкин.
Футболистларнинг кийимларини, рангини, ундаги рақамларни, тўпни, массажистларни, дарвозаларни ва энг охирида стадионни ҳам алмаштирса ҳам яна ғалаба қозонмас экан…..