Azamat Akbar | Lektorium


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз!
https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Бизни озод бўлишимизга тўсқинлик қиладиган занжирлар баъзан моддий эмас, балки зеҳний боғлардир.




Ҳамма бу “тадбир”ларнинг заҳарли эканлигини билади, лекин ҳеч ким буни айтишга ботинолмайди. Вазирлик йиллик режани ишлаб чиқади, ОТМлар буни бажаради. Бирорта ректор туриб айтса бўладию, бизга бунақа табдир керак эмас деб, айтолмайди, чунки ўсиши керак.

Токсик (заҳарли), микро бошқарувчи раҳбар аслида паст маҳсулдорлик ва паст маънавият манбаи ҳисобланади, лекин ўзини асл “маънавият”чи қилиб кўрсатади. Ўч олиш қўрқувидан, яъни ишини йўқотиши ёки лавозимда ўсишини ўйлаган ҳар бир ходим бу масалани ҳал қилишга журъат эта олмайди.

Иерархик орг.тузилма ҳам ходимларни бирор нарса гапиришига йўл қуймайди. Муаммо аниқ бўлса ҳам, ходимлар муаммони кўтариб чиқиш бефойда деб ҳисоблашади, чунки раҳбарият муаммони эътиборсиз қолдиради, ёки олди-қочди гаплар билан муаммони иккинчи планга ташлайди. Натижада дисфункция давом этади ва ходимларнинг руҳий ҳолати паст бўлиб қолаверади.


Агар биринчи раҳбарнинг ўзини дунё қараши ва маънавияти яхши бўлмаса, ташкилот муҳити ҳам ўзгармайди.

Фақат тадбирлар билан инсон маънавиятли бўлиб қолмайди. Яқинда 200 та ОТМ талабалари ўртасида сўровнома ўтказганимизда маънавият ўзи нима, деган саволга аксарият талабалар “тадбир” деган жавоб ёзиб беришди. Маъавиятни шу даражага олиб тушиб қўйибмиз. ОТМлар бизга “2024-йилда 130 мингта тадбир ўтказилди, деб мақтаняпти. Бу дегани ҳар 3 кунда тадбир бўлганини билдиради. Ўқувчилар тадбирдан ортиб, қачон ўқийман, қачон ўз соҳамда ривожланаман, деб дод деяпти. Яъни, баъзи бир тадбирларнинг фойдалилик коефиценти 0 га тенг.

©️Отабек Ҳасанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари. 31.01.2025

П.С. ОТМлардаги “маънавият”чилар ва тадбирлар ҳақида кўп ёзгандим, дунё қараши эскирган ректор ва проректорлар билан фақат ва фақат олий маълумотли ишсизлар армияси шаклланади, чунки талабанинг асосий вақти “тадбир”лар билан ўтади. Эътибор берсам, ҳозирда хусусий ОТМлар ҳам шу иллат билан заҳарланган...эссиз.


Иқтисодий муаммоларга дуч келган Денара республикасининг амалдорлари коррупция, непотизм ва қашшоқликдан қийналиб, эътиборни вайронага айланган қадимий чегара деворига қаратишга қарор қилишади. Улар деворни қайта қуриш бўйича катта лойиҳани бошлашади ва уни миллий хавфсизлик ва ғурур масаласи сифатида белгилашади.

Оммавий ахборот воситалари ва амалдорлар унинг тикланишининг қанчалик муҳим эканлиги ҳақида ҳар куни бонг уришарди ва фуқароларни бу ишларда иштирок этишга даъват этишарди. Девор бирлик ва куч тимсоли сифатида тасвирлангани сайин миллийлик шижоати кучаяди. Бироқ, девор қурилиши тугаши арафасида, мамлакатнинг иқтисодий муаммолари ўзгармай қолади.

Девор катталашиб бораётганига қарамай, ёлғон статистика, ишсизлик ва инфляция Денара республикасини вайрон қилишда давом этарди. Охир оқибат, бунақа чалғитиш самарасиз бўлиб чиқади ва одамлар ўзларининг ҳақиқий муаммолари ҳали ҳам ҳал этилмаганлигини тушуна бошлашади.


Имом Бухорий, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал каби буюк алломаларнинг номларини кўпчилик билади.

Аммо кўпчилик аёлларнинг билим ва тарбияни шакллантиришдаги муҳим ролини тушуниб етмайди.

Имом Бухорий ёшлигидан отасиз қолади. Болалигида кўр бўлиб қолганида уни ўстирган, илм-маърифатини оширган, қайта кўриши учун дуо қилган ҳам айнан унинг онаси эди.

Имом Шофеъийнинг онаси қашшоқликларига қарамай, унинг таълим олишини таъминлайди. Олимлардан ўрганиши учун буюк зотларнинг олдиларига юборади, хотирасини ва интизомини ривожлантиришга ундайди.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам онаси қўлида ёлғиз вояга етган. Онаси саҳар уйғониб, унинг ўқишига тайёргарлик кўриши учун ёрдам берар ва қоронғуда уни бомдод намозига олиб борарди.

Ибн Ҳажар ота-онаси вафот этгандан кейин унинг катта опаси Ситт ал-Ракбнинг қўлида қолади. Опаси унинг илмга интилишига ишонч ҳосил қилади ва ибн Ҳажар Ислом тарихидаги энг буюк олимлардан бирига айланади.

Бу аёлларнинг таъсири нафақат уларнинг уй ишларида - балким бу дунёнинг келажагини ҳам шакллантирган.


Бугун 3 та хабар ўқиб қолдим.

🇨🇳Хитойнинг Цингхуа университети мустақил таълимни ривожлантириш ва талабаси кўп бўлган синфлардаги ўқитувчи-профессорларга ёрдам бериш учун сунъий интеллектга асосланган ассистент тьюторни ишга туширди. Пекин университети эса квант алгоритмлари ва технологиялари соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш учун квант ҳисоблаш лабораториясини очди.

🇺🇸АҚШдаги Стенфорд университети эса тадқиқотчилар учун адабиётларни кўриб чиқиш ва маълумотларни таҳлил қилишда ёрдам берадиган сунъий интеллектга асосланган тадқиқотчи асситент роботни тақдим этди. MIT университети эса барқарор энергия соҳасида перовскит материалларидан фойдаланган ҳолда янги, тежамкор қуёш батареясини тақдим этди.

🇺🇿Ўзбекистонда ТАТУ университетида маънавият ва маърифат маркази очилди.


Call for Papers-FLTAL 2025.pdf
251.9Kb
🚨 CALL FOR PAPERS 🚨

🌍 15th International Conference on Foreign Language Teaching and Applied Linguistics (FLTAL)
🗓 2-3 May 2025
📍 Jizzakh State Pedagogical University, Uzbekistan
💻 Hybrid Event: In-Person & Virtual

Theme: Innovative Pedagogies for Multilingual Classrooms: Fostering Cultural Competence in Language Education

🔎 The conference invites submissions addressing foreign language teaching and learning in the following areas:

Applied Linguistics
Bilingualism & Multilingualism
Cognitive Linguistics
Education Management
Language Acquisition & Learning
Curriculum Development
Language Teacher Education
Teaching Methodology
Language Testing & Assessment
Linguistics & Literacy
Sociolinguistics
TESOL / TEFL / TESL
Translation Studies
And other FLTAL-related topics

Submit your paper, engage with experts, and be part of an inspiring conversation about the future of language education! 🌍📚

For more details, visit www.fltal.org (will be updated soon)
📧 For inquiries: fltalproceedings@gmail.com


15-чи хорижий тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик (FLTAL) халқаро мега-конференциямиз бу гал ҳам Жиззах давлат педагогика университетида жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтади. Конференция гибрид (ҳам офлайн ҳамда онлайн) форматда бўлиб ўтади. Барча маълумотлар ахборот хатида берилган.

АҚШ, Канада ва Австриядан бу соҳада дунёнинг энг машҳур спикерлари Жиззахга ташриф буюришади. Аризонадан келадиган Полни презентациясига қатнашишингиз дунёнгизни ўзгартиради, илмий ҳаётингизда янги имконлар очади. Канадалик Нортон бу соҳада дунёнинг кучли 5 та олими сифатида эътироф этилган. Бу олимларни ЖДПУда жонли кўришингиз мумкин.

Конференциянинг бу йилги мавзуси “Innovative Pedagogies for Multilingual Classrooms: Fostering Cultural Competence in Language Education.”


Агар сахий бўлсанг, сени аҳмоқ деб ўйлашади, яхши бўлсанг, сени ишлатишади. Агар тўғри иш қилсанг, сени танқид қилишади, агар муваффақият қозонсанг, ҳасад қилишади. Севсанг, буни қадрламайдилар. Менимча, бу ҳаётда энг қийин нарса инсон бўлишдир.


Агар сиз катта лойиҳалар қилишни истасангиз, унда кучли жасоратга эга бўлишингиз керак. Кичик орзулар қилиш билан ҳеч қачон улкан муваффақиятга эриша олмайсиз.


Одамлар сиздан тортиб ололмайдиган нарсалар устида ишлаганингизда, сизни тўхтатиб бўлмайди.

Бу нарсалар - сизнинг фикрлаш услубингиз, характерингиз ва шахсиятингиздир. Шу йўналишда ўзингизга инвестиция киритишда давом этинг.


Атрофим тўла ўғри-жиноятчилар, аммо жазолаш учун ҳеч ким йўқ.
Бари ўзимизникилар.

©️Людовик XVI


Трамп маъмурияти 975 кишини Ўзбекистонга депортация қиларкан.

Лекин энг қизиғи, Трапм 337 кишини СССРга ва 845 кишини Югославияга депортация қилишни режалаштирмоқда. АҚШдаги қоракўзларимиздан кимдир уларга бунақа давлатлар йўқлигини айтиб қўйинглар.

П.С. Менимча, бир вақтлар одамлар СССР ва Югославиядан АҚШга кўчиб кетишган. Улар Америкада легализациядан ўтмаган ҳамда ўз ватанларида янги ҳужжатлар олишмаган. Кейинчалик СССР ва Югославия парчаланиб кетади, у инсонлар эса эски паспортлари билан қолиб кетишган.


Бугунги кунда сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиш университетдаги давоматни мажбурий қилмаслиги керак (баъзи йўналишлардан ташқари).

АI талабага ёрдам, зарур фикр-мулоҳаза ва катта ҳажмдаги маълумотларни етказиб бериш орқали ўқитувчидан ҳам яхшироқ билим бермоқда.

Амалий тажрибага урғу берадиган баъзи йўналишлар учун истиснолар бўлиши мумкин. Баъзи йўналишлар лаборатория талаб қилиши мумкин, айниқса амалиётли мутахассисликлар.

Ҳозирда кўплаб университетлардаги йўналишлар ҳақиқий ҳаёт тезлигига мослашиш учун кураш олиб бормоқда, лекин улар аллақачон эскирган ва монотон ҳолатга келиб қолган. Шунинг учун таълимни анъанавий 4 йиллик ўрнига 2-3 йиллик ўқишга айлантириш керак. Кўпгина дарслар кўпинча такрорланадиган ёки кераксиз бўлиб қолган, шунчаки талабаларга турли хил “модный” номлар остида қайта “сотилмоқда.”


Аҳмоқнинг таърифи: Ҳақиқатни билиши, ҳақиқатни кўриши, лекин ҳали ҳам ёлғонга ишонишидир.


Энг даҳшатлиси нимада биласизми? DeepSeek ишлатадиган AI модели, АҚШ чекловлари туфайли энг сўнгги чипларга “доступ”и бўлмаганига қарамай, умумий кўрсаткичлар бўйича Open AI-дан устун келди.

Хитойликлар келажакнинг тарихини ёзишмоқда, биз эса эскирган тарихдан чиқа олмаяпмиз, ибн Синонинг миллатини ҳал қилсак аниқ хитойликларни ортда қолдирамиз.


DeepSeek-R1 деб номланган сунъий интеллект модели OpenAI’нинг энг илғор модели имкониятларига мос келиши билан бирга тежамкорроқ эканлиги айтилмоқда. 10-январда тақдим этилганидан буён бу модел АҚШ ва дунёнинг 51 мамлакатидаги Apple App Store дўконида энг яхши бепул иловага айланди.

П.С. Хитойга гап йўқ лекин, биз сифатсиз университетлар очиш билан овора, улар эса давлатларни ютиб юбориш билан овора.


Бугунги энг муҳим хабар ҳақида…

Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти бугун АҚШнинг 2 триллион долларлик акцияга эга бозор капиталини супуриб ахлатга ташлади. NVIDIA эса бозор капиталида 500 миллиард доллар йўқотди!

Бунинг сабаби, Хитойнинг 6 миллион долларлик сунъий интеллект стартапи Силикон водийси имконсиз деб даъво қилган нарсага эришди. Мана нима учун DeepSeek AI (сунъий интеллект) қоидаларини қайта ёзмоқда.

Хитойнинг DeepSeek компанияси ҳозиргина OpenAI-нинг энг зўри билан рақобатлашадиган ақлли AI моделини яратди ва унинг нархни ишониш қийин бўлган даражада арзон қилди.

OpenAI GPT-4: $600М + трейнинг нархи
DeepSeek: жами 6 миллион доллар

Бундан ташқари DeepSeek R1 очиқ манба ҳисобланади. DeepSeek’ни нафақат қуриш, балки ишга тушириш ҳам арзондур.

OpenAI: миллион токен учун $100+
DeepSeek: миллион токен учун


Машҳур википедияда Абу Али ибн Сино ҳақида шундай ёзилган:
“Авиценна 980-йил Трансоксаниянинг Афшона қишлоғида форс оиласида дунёга келади. Қишлоқ сомонийлар пойтахти Бухорога яқин бўлиб, онасининг она шаҳри бўлган. Унинг отаси Абдуллоҳ Бақтриянинг Балх шаҳридан эди.

Янада машҳур Британикада ҳам ибн Синони форс файласуфи деб ёзган.

20 last posts shown.