#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2
3-ҚИСМ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Малика кўзини ёшини сидирганча кийимини алиштириб, дарровда ишга киришди. У тозаликка ўта эътиборли бўлиб, ҳамма жойни чинни чироқ қилишга одатланган эди. Онаси Ҳакиманинг гаплари юрагига оғир ботса ҳам, уларга мехр беришга харакат қиларди.
Ўшанда асраб олишганни иккинчи ҳафтаси Маликани шифокорга олиб боришди. Ҳеч гапдан хабари йўқ қиз, улар олиб берган хўрозқандга алданиб, шодон ўйнаб борарди. Уни ҳаёлида энди ҳақиқий ота онамни топдим, бахтли яшайман деган ўйлар бор эди. Афсуслар бўлсинки, шифокорларни суҳбатини беихтиёр эшитиб қолгани, унинг орзуларини чил чил қилди. Мурғак қалбни бир зумда парчалаб ташлади.
Маликани асраб олиниши сабаби, бу уйга келганда уни энг яхши кутиб олган, унга мехр берган,рангпаргина опаси Моҳинурга унинг буйраги мос келаркан.
-Қизалоқ биладими?
-Уни билиши шарт эмас.
-Унинг кейинги соғлигига биз жавоб бермаймиз.
-Моҳинур соғайиб кетса бас. Унинг соғлиғини бир пуллик аҳамияти йўқ.
Малика шу онда дунёнинг нақадар жирканчлигини тушуниб етганди. Мана нима сабаб уни асраб олишган. Уч болалик оилага уни асли кераги йўқ. Буйраги керак ҳолос. Бир томондан у хурсанд ҳам бўлди. Тезроқ ўлса-ю, бу икки юзли инсонлардан қутилса.
Секин қадам босиб касалхона ҳовлисига чиқиб ўриндиқларга ўтирди. Уни бироздан сўнг Ҳакима опа излаб чиқди.
-Қизалоғим сени изламаган жойим қолмади. Нега хожатхонадан чиқиб кетдинг?
-Ташқарига чиққим келди.
-Унда юрчи сени соғлиғингни текширайлик.
Малика индамай онасига эргашди.
Операция икки ойдан кейинга мўлжалланди. Юридик олийгоҳига ўқишга кирган, биринчи курсни бошлаб юборган Моҳинур бу операцияга аслида рози эмасди. Малика ва Моҳинурни хонаси бир бўлиб тунлари суҳбат қуриб чиқишарди.
-Малика мактабни тамомлаб бу ерлардан кет. Бжлар сени хор қилади. Фақат йўқ дема.
-Опажон ундай деманг. Сизни ёнизда бўламан доим.
-Мана кўрасан, сен яшайсан,мен умримни яшаб бўлдим.
-Опажон мени қўрқитманг.
-Қўрқма асалим. Сени икки акамдан кўпроқ яхши кўраман.
Моҳинур билган эканми, ёки ўзи Аллоҳдан сўраганми бу операция амалга ошмади.
Эртага операция деган кечда Моҳинур вафот этганди. Моҳинурни ўлимига ҳам Маликани айбдор қилишди.
-Сен шумқадам келиб қизимни бошини единг. Ҳеч кимга керакмаслигинг учун етимхонага ташлаб кетишган.
Малика Моҳинурни вафотидан сўнг неча бор айбдорлик ҳисси билан яшади. Бу воқеага ҳам уч йил бўлди. Бу оилага мослашиши ҳам осон кечмади. Мана ҳозир ҳам янгалари бор бўлса-да, ишларни оғринмай бажаради. Уни текинтомоқ дейишларини истамайди.
Давоми бор