Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қўлланиладиган жавобгарликни белгилаш бўйича мораторий якунланди. Буёғига қонунлар янада такомиллашиб боряпти.
Жумладан, Солиқ кодексининг 2271-моддасига киритилган ўзгартиш кучга кирябди. У рақамли маркировкаларсиз тамаки маҳсулотини сотиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутади. Энди бу қоидабузарликни содир этган шахсга охирги ҳисобот чорагида олган соф даромадининг 2 фоизи миқдорида жарима белгиланади. Ҳолат қайта такрорланса, жарима миқдори 20 фоизга оширилади.
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари, умуман ҳар қандай контрабандага қарши кураш давлат бюджетини ҳимоя қилиш демакдир. Soliq.uz мобил иловаси ёки Давлат солиқ электрон хизматлари порталида ноқонуний (контрабанда) сигарет савдоси ҳақида хабар бериш имконияти мавжуд, бунда хабар берган шахсга белгиланган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот пули ажратилади. Бефарқ бўлманг!