Forward from: faruqiy
"Билмайман" - илмнинг ярми.
🔖Имом Ғаззолий "Иҳё” китобида Имом Шаъбийнинг “Билмайман" илмнинг ярми" деган сўзидан кейин қуйидагиларни айтган: "Ким билмаганидан Аллоҳ учун сукут қилса, сўзлагандан кам ажр олмайди. Чунки билмасликни эътироф қилиш нафсга оғирдир. Абу Толиб Маккий "Қалблар озуқаси" китобида: "Чунки Аллоҳ учун тақво қилиб сукут қилганнинг яхшилиги У учун илм билан ихтиёрий сўзлаганнинг яхшилиги кабидир".
🔖Али розияллоҳу анҳу шундай деган: "Фақат гуноҳингдан қўрқ, фақат Роббингдан сўра. Билмайдиган киши билиб олгунча қадар сўрашдан уялмасин. Билмайдигани ҳақида сўралган киши "билмайман", дейишдан уялмасин".