Posts filter


https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=65ea90b24c2

соғ омонмисизлар?)




Киши умрининг орқасига миниб олгандир,
Сафарда кун ва ой билан тинкасини қуритар.
Ҳар кун ва кечада тинмай ухлайверар у,
Дунёдан узоқлашиб, қабрга яқинлашар.
Қуйидаги сўзлар ҳам нақадар рост:
Кишини кунлар ўтиши севинтиради,
Лек уларнинг кетиши-ла гўё инсон кетгандек.


ҳар бир зоҳиднинг зуҳди маърифати миқдорига кўра, маърифати ақли миқдорича ва ақли имони қуввати миқдорига кўра бўлади.


Тасаввуф йиртиқ кийим кийишинг эмас,
Қўшиқчилар куйласа ҳам, йиғлашинг эмас.
Қичқириқ, рақс, мусиқа эмас тасаввуф,
Мажнун бўлиб, ҳушдан кетишинг эмас.
Балки тасаввуф кирларсиз, соф бўлишинг,
Ҳаққа, Қуръонга ва динга эргашишдир.
Надомат қилган ҳолда Аллоҳдан қўрқиб,
Гуноҳларингга бир умр маҳзун бўлишдир.


Чақалоқ туғилганда азон айтилиши,
Ва намознинг ўлимгача кечиктирилиши.
Унинг ҳаёти қисқалигига далилдир,
Худди азон ва намоз ўртасидаги вақтдир.


-гулларни кимга олдинг?
-қалбимни гуллатганга..


Forward from: zinnoorayn
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Do’stlar ehson yodingizdami? Bu bloger Dilshod akamizni ko’pchilik taniydi. Qadriyatli insonlar juda. O’sha ehson masalasida bularga murojaat qilgandik. Batafsil hamma xolatni tushuntirdik. Agar imkoningiz bo’lsa ehson karvonimizga qo’shiling.

Ehson haqida video murojaat orqali bilib olishingiz mumkin.

5614 6821 2321 4233

9860 1701 1182 2277

Umarjonov Muhammadusmon

Karta ulangan raqam: +998(90)5264411
- Buyuk Ipak yo’li bank


Тақдирдан қочолмайсан, қочган еринг ҳам тақдирдир.

Шамс Табризий


қиёмат яқин.
тайёргарлик кўрайлик.


Банда сабабини қилар экан, тақдир амалга ошади. Сабабларини қилмас экан, тақдир ҳам амалга ошмайди. Худди тўйиш ва қониш таом ва сув билан бўлганидек, жаннат ва дўзахга кириш ҳам амаллар билан бўлади.

Ибн Қоййим Роҳимаҳуллоҳ


Эй одам боласи! Сен кунлардан иборатсан, хар бир кун утганда сенинг хам бир қисминг кетган булади. Узинг билмаган холда сенинг бир қисминг утиб кетибдими, демак, бутунлай кетишингга хам фурсат оз қолибди. Билгинки, бугун амал бор, хисоб йуқ, эртага хисоб бор, амал йуқдир.


қалбингдан карвонсаройдек фойдалансанг, асл дарвешлар уйидек даргоҳга эга бўлолмайсан. аслида эса қалб ошиқлар даргоҳи.


Не-не ҳайбатли инсонлар ҳам ҳудди тоғлар мисоли сокин бўлиб қоладилар. Тингловчи бўлмагани сабабидан эмас, англовчи бўлмагани учун, дебдилар аҳли муфаккир.


Инсонни энг қаттиқ жароҳатланадиган аъзоси қалби бўлади. Бирор киши қорнингиз ёки оёқ-қўлингизга игна санчиганидан кўра кўзингизга санчигани оғирроқ ва азоблироқ бўлганидек, инсонга етказилган озорларнинг энг қаттиғи қалбга етказилгани бўлади. Арабларда “Аъзоларга етгазилган тиғларнинг жароҳати битиб кетади, тилни қалбга етказган жароҳати эса асло битмайди”, деган мақол бор.


Шариат ҳукмин этмай истиқомат,
Таажжуб ишлари бўлмас каромат.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Солиҳлар карвонига қўшилмоқ истагим. Аммо қадамлар оғир ва қийшиқ. Улар тезлаб одимламоқдалар, мен эса секин ва қийин.

Эй Роббим, лозим даражада солиҳ эмасман, менга ёрдам бер! Йўлдан тойсам қайтар, адашсам тўғирла! Зеро, Йўл ва Ҳидоят Сенингдир! Адашиш ва қулаш менинг фитратим!


Бир ажойиб жумла бор:
Кимнидур қалбини оғритган инсон, ўзи хам шундай оғриқни хис қилмагунга қадар бу дунёни тарк этмайди.


Абу Умомадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Агар мен вафот этсам, менга саловат айтган кимсанинг саловотини эшиттиришни Аллоҳ ваъда қилди. Ваҳоланки, мен Мадинада-ю, умматим мағриб у машриқда бўлса ҳам. Ким менга саловат айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади. Агар ўнта айтса, Аллоҳ унга юзта саловат айтади».

20 last posts shown.