Forward from: К С
Муносабат
Илм-маърифатли, жисмонан соғлом ёшлар Янги Ўзбекистоннинг буюк келажаги гаровидир
Бугун навқирон ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар уларни ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фан, тараққиёт чўққиларини эгаллашга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда. Ёшлар орасида китобхонликни ошириш учун янги кутубхоналар ташкил этилаётгани, мусобақалар ўтказилаётгани, уларнинг бўш вақтини ҳар томонлама мазмунли ташкил этиш учун жойларда тўгараклар, технопарклар очилаётгани, ёш олимлар учун берилаётган турли имтиёзлар шулар жумласидандир.
Президентимизнинг куни кеча ёшлар билан учрашувида берган кўрсатмалари ҳам эртамиз эгалари учун катта имкониятлар эшигини очади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларга ўз салоҳиятларини намоён этишлари учун катта қулайликлар яратиш масаласи муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари азму шижоатли ёшлар билан учрашиб турганлигидан мамнунлигини билдирди. Ёшлар тимсолида эртанги кунимизнинг бунёдкорларини кўраётганини таъкидлади. Бу эса мустақил мамлакатимизнинг минглаб ёшлари қалбини фахр ифтихорга тўлдирди.
Бугун шуни қувонч билан айтиш керакки, дунёдаги “ТОП” олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд ёшлар таълим олмоқда. Беш йил олдин Сенат ва Қонунчилик палатасида Ёшлар парламенти ташкил этилган эди. У ерда ёшларимиз сиёсий етакчилик, демократия, парламентаризм мактаби қандай бўлишини кўрди.
Шу кеча-кундузда ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифа эканлигига Президентимиз ҳам алоҳида урғу бериб ўтдилар. Дарвоқе, ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Уларни муқим иш ўринлари билан таъминлаш лозим. Бу давлат ва жамият зиммасига катта масъулият юклайди, албатта.
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида анчагина ишлар қилинди. Ўтган йили “Ёшлар дафтари” орқали 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилган. Бугун вилоятимизда қарийб 1миллион тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар бўлса, шуларнинг 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар икки карра камайди.
Президентимиз ишсиз ёшлар кўплиги ҳақида тўхталиб, вилоятимиздаги Касби, Чироқчи туманларини ҳам тилга олиб ўтдилар. Айни пайтда туманларда қўшимча саноат корхоналарини очиш, тадбиркорликни кенгайтириш, ёшларга ер бериш борасида Касби, Чироқчида амалий ишлар бошланди. Мақсад барча ёшларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишдан иборат.
Давлатимиз раҳбари учрашувда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Бундан кейин тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади. Ҳозир олийгоҳларни битираётган 90 минг ёшлар иш топишда муаммога дуч келмоқда. Шу боис, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади. Бундан ташқари, Алоқа банк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи “Ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилади. Энди Президентимиз топшириқларига асосан ўзини-ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача имтиёзли микроқарз ажратилади. 20 нафар ёшни иш билан таъминлаган ёш тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Мамлакатимиз миқёсида эса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 126 триллион сўмгача йўналтирилиши кўзда тутилган.
Умуман олганда, ёшларни ҳақиқий маънодаги келажак эгалари қилиб тарбиялаш учун мамлакатимизда Президентимиз бошчиликларида катта ишлар олиб борилмоқда. Саъй ҳаракатлар натижаси эса аллақачон кўзга ташлана бошлади.
Фарход Жуманов,
Чироқчи тумани мактабгача ва
мактаб таълими бўлими мудири,
“Адолат”СДП Қашқадарё вилоят
Кенгаши фаоли.