Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши 🇺🇿l Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши сайтининг расмий Telegram каналига хуш келибсиз!
📡Сиёсий канал /Таҳлилий мақолалар
⚖️Адолат очиқликдан бошланади!
🤝Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!
☎️Таклиф ва Мурожаатлар учун: +998554016543

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Tarovat.uz
Вилоят ҳокими бугун "Ўзбекистон қаҳрамони" хонадонида бўлди

Кеча Президентимиз иштирокида бўлиб ўтган Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Бир қизни ўқитсак, бутун оилага таълим берган бўламиз. Агар оила билимли, маърифатли бўлса, жамиятнинг онги, маданий даражаси ҳам юксалади”.

Шу боис, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов илм ва ёшларга таълим-тарбия бериш орқали ўзининг шарафли ҳамда машаққатли меҳнати ортидан қадр топган, юртимизнинг барча жабҳаларида фаолият юритувчи кўплаб малакали шогирдларни тарбиялаган устоз, "Ўзбекистон қаҳрамони" Муҳаббат Шаропова хонадонида бўлди.


Устозни Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий табриклаб, эсталик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида, ўтган йили Қашқадарё фахри ҳисобланган профессор устозни юбилей 75 ёши муносабати билан байрам тадбири ташкил этилган эди.

Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


Дустлик Мфй да истикомат килиб келаетган Ижтимоий химояна мухтож оилаларга 8 -март Халкаро Хотин Кизлар байрам муносабати бн Узвчи ташкилот ходимлари Н.Кенжаев Ёшлик ва Дустлик Мфй Депутати А. Абдиева томонидан 7 нафар оилаларга озик овкат махсулотлари топширилди


Forward from: К С
Ҳар қандай буюк шахс ортида аёл туради
Миллатимиз оналари, не-не алломаларни дунёга келтирган, уларни аёл боши ила тарбиялаб, ҳар тарафлама етук баркамол инсон сифатида жамиятга тақдим этган. Юрт, миллат тақдири-азиз аёллар қўлидадир.
Дарҳақиқат, аёл- муъжиза, аёл-нафосат
тимсоли, аёл- меҳр булоғи.
У - она, у- жуфти ҳалол, у- содиқ дўст.
Азиз аёллар, барчангизга байрам муборак бўлсин!
Баҳорий чечаклар атрофга бўй таратаётган ушбу сўлим кунларда энг улуғ кун- Халқаро хотин- қизлар байрами нишонланяпти.
Байрам шукуҳи юртимиз узра кезмокда.
Зеро аёли қадрланган юртда осойишталик ҳукм сургай,
латофатли опа- сингилларим!
Барчангиз эъзозу эътирофга,ҳурматга, шону- шуҳратга, битмас- туганмас гўзалликка лойиқсиз!
Ушбу дил сўзларимизни байрам табриги деб кабул килинг, азизларим!
Яна бир бор байрамларингиз билан чин қалбдан қутлаймиз!
Руиддин Раупов,
Комил Сахатов,
"Адолат" СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари.


Forward from: К С


Forward from: Odiljon Xo'janov
Qamashi tuman Tibbiyot birlashmasida 8-saylov okrugidan saylangan deputat Odiljon Xoʻjanov tashabbusi bilan 8-mart xotin-qizlar bayrami munosabati bilan tibbiyot xodimalari ishtirokida "Ayol - jamiyat poydevori" mavzusida tadbir bo'lib o'tdi. Tadbirda xotin-qizlar jamiyatdagi o'rni, ularning mehnatdagi hissasi va oila, jamiyat rivojidagi ahamiyati yuksak qadrlanib, ularga hurmat-ehtirom ko'rsatildi. Bu bayram tadbiri, ayniqsa, jamiyatda ayollarning oʻrni ularning erkinligini taʼminlashga katta e'tibor qaratilgan muhim voqea bo'ldi. Tadbirda ishtirok etgan barcha xotin-qizlarga deputat O.Xoʻjanov tomonidan sovg'alar tarqatildi.


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Депутат_муносабати

Коррупцияга барҳам бериш — жамият ривожининг муҳим омилидир

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласи оҳирги йилларда энг муҳим устувор йўналиш сифатида қаралиб, бу борада бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиш билан бирга, салмоқли ишлар олиб борилмоқда.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Халқ_сўзи_газетаси
#Муносабат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.


📖 Батафсил бу ерда ўқинг

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Депутат_муносабати

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг янги даври бошланмоқда


Ҳеч шубҳасиз Президентимизнинг халқ вакиллари билан биргаликда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этганлиги бу Ўзбекистон тарихида коррупцияга қарши курашиш борасида катта бир тарихий воқеийлик бўлди. Сабаби, йиғилишда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берилиб, Президентимиз томонидан келгусида ҳал этилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.


Батафсил


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ўзбекистон_24

Коррупция — бу салбий иллатдир. Ҳамма соҳани орқага тортиб, таназуллига сабаб бўлувчи иллат ҳисобланади. Коррупцияга қарши курашиш — Умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир.


Муҳаммаджон ВАЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Адолат_газетаси
#Депутат_муносабати

Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади


Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган кенг кўламли ташаббуслар биз, парламент аъзоларини том маънода сергакликка ундади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жамиятда энг кўп ва қизғин муҳокама қилинадиган коррупцияга қарши курашиш масаласи илк маротаба янги форматда, давлат раҳбари иштирокида кўриб чиқилиши кучли сиёсий иродани намоён қилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎞 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Адолат” СДП Марказий аппаратида ўтказилган байрам тадбиридан видеорепортаж

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, барча соҳаларда коррупцияни босқичма-босқич енгамиз – Ислом Ҳамроев

Президент раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев мамлакатимизда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш йўлида сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлади.

Партиямиз фаолига кўра, бугун коррупцияга қарши кураш умуммиллий ҳаракатга айланаётгани туфайли кутилаётган натижаларга, албатта, эришилади.


Батафсил юқоридаги лавҳада 👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши


Forward from: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши
Коррупциядан ҳоли жамият сари

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича аниқ тизим яратилди, алоҳида қонунлар қабул қилинди. Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ва агентлик ташкил қилинди.
Куни кеча давлатимиз раҳбарининг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгусидаги вазифалар белгиланди. “Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди. Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат. Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади”,- деди Президент.
Шунингдек йиғилишда, энг муҳими, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди. Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди. Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди. Бугунги кундаги асосий мақсадимиз бу олиб борилаётган ишларни ҳар томонлама такомиллаштириб, юртимизни коррупциядан ҳоли давлатга айлантиришдир.
Халқимизда касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш афзал деган нақл бор. Зеро коррупция келтириб чиқарадиган оқибатларини кутиб турмасдан бу иллатга оид жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларга чек қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Гулноза Раджабова,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят
Кенгаши раиси ўринбосари


Forward from: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши
Ҳалоллик қалб ҳотиржамлиги асоси

Ҳалоллик, ўз маъносига кўра, тўғрилик, адолат, софдиллик, самимийлик, иймон сўзлари билан уйғундир. Тўғрилик, ҳалолликни сингдириш инсоният тарихида энг қийин ишлардан бўлган. Буни юксалишга эришган давлатлар тарихини ўрганиш давомида ҳам кўриш мумкин. Буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳазратлари ҳам ҳалоллик, ростликни ички ва ташқи сиёсатни юргизишда, оила тарбиясида, дину диёнатга риоя этишда бош қадрият деб билганлар. У кишининг тузукларида “Рости русти”, деган ёзув ҳам “Куч тўғриликдадир”, деган маънони ифода этган. Дунёдаги барча катта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳот ҳамда ўзгаришлар айнан адолат, ҳалолликни ўрнатишга даъватдан бошланган.
Куни кеча далатимиз раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳам кейинги йилларида судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилганлиги, судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди. Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди. “Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, - деди Президент.
Шунингдек йиғилишда, одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни, адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди. Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди. Ҳозирда қонунчиликда коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати йўқлигига эътибор қаратилди. Парламент тасдиқлаган қонунда асосан жазони кучайтиришни ўзи билан чекланиб қолингани, коррупцияни олдини олиш, одамларимизни бунга тоқатсизлик руҳида тарбиялаш, профилактика механизмларини яратиш, жиноятни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантириш каби масалалар акс этмагани кўрсатиб ўтилди.
Бундан кейин коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ҳабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар пул мукофоти ёки шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин. Бу каби амалга оширилаётган ишларнинг барчаси юртимизни коррупциядан холи жамиятга айлантиришдан иборатдир.
Акмал Хаитов,
“Адолат” СДП Қарши шаҳар
Кенгаши раиси, Халқ депутатлари
Қарши шаҳар Кенгаши депутати

15 last posts shown.