Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармас экан.
Шунинг учун янги қуриладиган уйларда фақат электр энергияси бўлишни А.Қодиров таклиф қиляпти. Яшил энергетика келажагимиз экан.
Яшил энергетикага адашмасам газ ҳам киради, шекилли? Ўзи шундоқ ҳам газни хорижга сотаяпмиз, шекилли? Ёки кимдир бунга қаршилик кўрсатяптими?
Ёки халқимиз газимизни уйни иситиш ва овқат пиширишга сарфлаб юбориб уни исроф қиляптими? Қайтанга уни кўзимизга суртиб, лимитдан ошса эконом қилиб, «сиз»лаб, мабодо танқис бўлса кечалари билан совуқда навбат кутиб эъзозлаяпмиз шекилли? Газлашмаган уйлар бўлса таппига кўмирни аралаштириб ёқиб заҳар ютиб лекин шунда ҳам ғинг демай яшаяпмиз, шекилли? Шунда ҳам косамиз оқармаса халқ айбдорми?
Назаримда, «оқармайдиган коса» ҳақидаги гаплар ўта қўпол чиққан, халққа нисбатан ўта менсимаслик оҳанги бордек.
Косамизнинг нега оқармаётганига агар халқни айбдор қилсак, унда мамлакатни ўпқондек домига тортаётган коррупцияни эсламасак ҳам бўлади...
@AdolatFarzandi