📢 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" учун овоз беринг
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов юзасидан жорий йилнинг биринчи чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) тақдим этган 435 та мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар tanlovmedia.uz платформасига жойлаширилди.
Сиз 2024 йил 20 майдан 30 майга қадар (10 кун мобайнида) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материалларни аниқлаш учун мазкур платформа орқали овоз беришингиз мумкин.
📌 Ғолиблар қуйидаги йўналишларда аниқланади:
⚫️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;
⚫️телеканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚫️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚫️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.
Ғолиб ва совриндорлар сизнинг овозингиз ҳамда экспертларнинг очиқ ва шаффоф усулдаги муҳокамаси асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади ва улар ташкилотчиларнинг расмий веб-саҳифаларида эълон қилинади.
Бефарқ бўлманг, овоз беринг! Сиз учун севимли журналист, бошловчи, мухбир, фотографни биргаликда тақдирлаймиз!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт