Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод туғилган кун
«…Мен шу ният йўлида (ижод йўлида — З.Т.) иморат солмадим, машина олмадим, мансаб эгалламадим, шон-шуҳрат қизғанмадим. Мен дунё талашмадим! Фақат изландим, фақат ўқидим… Мен ўзбек халқига ҳайкал қўяман!»
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Тоғай Мурод (Тоғаймурод Менгноров) 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов (ҳозирги Олтинсой) туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. 2003 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Тоғай Мурод меҳнат фаолияти давомида радиода, марказий газета ва журналларда хизмат қилган.
«Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо Ер қўшиғи», «Отамдан қолган далалар», «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» каби бир қанча асарлари билан ўзбек адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo