#Диққат_лойиҳа
❗️Ўзбекистонда онлайн-платформа ва веб-сайтларда қуйидаги
ноқонуний контентларни тарқатиш тақиқланади:▪️ конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни
зўравонлик билан ўзгартиришга
чақириқлар;▪️
оммавий тартибсизлик, зўравонликка оид маълумотлар;
▪️ жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи
ёлғон ахборот;▪️ уруш, зўравонлик ва терроризм, экстремизм, сепаратизм ғоялари, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг
атрибутлари ва рамзлари;▪️
давлат сири ёки қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этувчи маълумот;
▪️ миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи маълумот;
▪️ жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатувчи
номақбул маълумот;
▪️
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташвиқот қилувчи маълумотлар;
▪️
порнографик маҳсулот, шафқатсизликни тарғиб қилувчи, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этувчи маълумотлар;
▪️ фуқароларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига
таҳдид соладиган ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки жалб қилишга қаратилган маълумот;
▪️
фишинг ва спам ресусрларга ҳаволаларни ўз ичига олган маълумотлар;
▪️
жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни қилишга даъват этувчи
маълумот.🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo