Durdona Ximaydullayeva
Bank va Mijoz dan repost
Онлайн микроқарз расмийлаштиришнинг айрим жиҳатлари
Бугунги кунда кўплаб банкларнинг мобил иловаларида ҳеч қандай ортиқча ҳужжатларсиз онлайн микроқарз расмийлаштириш имконияти яратилган.
Онлайн микроқарз олишда эътибор қилиниши лозим бўлган айрим жиҳатлар мавжуд. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.
👉 Банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн микроқарзлар фақат расмий даромадга эга шахсларга ажратилади.
👉 Онлайн микроқарз расмийлаштириш вақтида мижознинг муддати ўтган қарздорлиги (жорий ой қарздорлиги ҳам) бўлмаслиги лозим.
👉 Банкларнинг мобил иловасида янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олаётганлар учун 48 соатлик чеклов ўрнатилади.
👉 Онлайн кредит расмийлаштириш учун талаб қилинадиган суғурта тўлови учун банк картасида етарли маблағ бўлиш керак (айрим банклар кредит суммаси ичига қўшишади ушбу суммани).
👉 Агар Freeze хизмати ёқилган бўлса, уни ўчириб туриш керак бўлади. Акс ҳолда автоматик скоринг жараёнлари амалга ошмайди ва рад жавоби келади.
Онлайн микроқарз ажратаётган банклар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.
@bankmijoz