Фазлиддин Давлатов
Jizzax viloyati hokimi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зафаробод тумани Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғини – обод ва фаровон масканга айланади
Мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган бўлиб, мазкур ишлар жойларда жадаллик билан олиб борилмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган бўлиб, мазкур ишлар жойларда жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жиззах вилоятида ҳам вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаол ташаббусини барча туманларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан давом эттирмоқда.
Энг чекка ҳудудларда йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар тизимли тартибда ҳал этилмоқда, аҳоли масканлари эса тобора обод бўлмоқда.
Хусусан, Зафаробод туманининг Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғинида бугунги кунда иш қизғин давом этмоқда. Бўлаётган ҳар бир жараёнда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев шахсан иштирок этиб, аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этишда фаоллик кўрсатмоқда.
Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси 7850 кишидан иборат бўлиб, 1310 та хонадон мавжуд. Шунингдек, 1850 та оила истиқомат қилади. Умумий ҳисобда 19 та кўча мавжуд бўлиб, уларнинг 6 тасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, 4 км бетон ариқлар ётқизилиб, мелиорация ҳолати яхшиланмоқда. Хонадонларни ободонлаштириш ишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 12 км СИП кабеллар тортилиб, 74 та бетон устун ва 5 та трансформатор ўрнатилмоқда.
Ободонлаштириш ишлари жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда. Бундай ислоҳотлар нафақат қишлоқнинг ташқи қиёфасини ўзгартиради, балки аҳоли турмуш тарзининг яхшиланишига ҳам хизмат қилади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi