bakiroo dan repost
Мактаб, боғча ва шифохоналар ўрнини сотиш давом этади, ҳокимларга эса янги саройлар керак
Давлетов Андижонда вилоят ҳокимлигининг янги биноси қурилиши бошланганини ёзмоқда. Эмишки, янги бино “инвестиция маблағлари асосида” 4 гектар ер майдонида барпо этилади.
Албатта, чуқурлашиб бораётган бюджет дефицити шароитида ҳокимларнинг қўша қўша электромобиллар олиши, туппа тузук бор бинолари туриб, янги саройларнинг қуриши ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Соғлом ақл буни қабул қилмайди. Шунақа тасаввур пайдо бўлмоқдаки, дефицит халқ учун, бу дефицитнинг ҳокимларга алоқаси йўқ.
Вазиятни янада тубанлаштирадиган ҳолат шуки, хон ваколатидаги ҳокимлар ўзларига янги саройлар қурдираётган вақтда мактаблар, боғчалар, касалхоналар, кутубхоналар ўрни сотувга қўйилмоқда.
Биргина Андижон вилоятида сотувга қўйилган 90та объектнинг 47 таси таълимга, тиббиётга ва ижтимоийликка оид. Тиббиёт муассасалари ўрни турли предлоглар билан сотилмаслиги кераклиги ҳақида қанча бонг урдик.
Мактаблар, шифохоналар, университетлар макони "хусусийлаштиришдан" дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотиш қонун билан тақиқланиши зарурлиги ҳақида қанча гапирдик.
Биз қанақадир тескари қоидаларга кириб келмоқдамиз. Бу қанақадир янги сюр даража.