DUSMATOVA SHUKRONA
Rasul Kusherbayev dan repost
❗️“TEXNOMART”га нисбатан жарима қўлланилди
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, “Texnomart” МЧЖ телеграм каналида жойлаштирилган “Энг зўр таклиф” мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тўлов шартлари бўрттириб кўрсатилган. Масалан, VIVO Y03 телефони учун 213 167 сўм ойлик тўлов, HONOR X7b телефони учун эса 274 167 сўм этиб кўрсатилган.
Қўмита бошқа савдо дўконларидаги ушбу маркали мобил телефонлар нархлари солиштирганда, “Texnomart” МЧЖ савдо дўконларидаги муддатли тўлов нархлари нисбатан юқорилиги кузатилган. Бундан ташқари, рекламада “энг”, “энг яхши” каби орттирувчи нисбатлар ишлатилган бўлса-да, бу даъволарни тасдиқлайдиган далиллар тақдим этилмаган.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Texnomart” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиши билан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўлланилган.
👉 @r_kusherbayev