𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎 dan repost
ШИФО СЎРАШ ДУОСИ
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳ ривоятларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилаларидан бирор киши касалланганида муборак ўнг қўлларини хастанинг оғриган жойига қўяр ва:
Шундан кейин ўша хаста тузалиб, шифо топарди. Шубҳасиз, асл шифо берувчи бандани ҳам, касалликни ҳам Яратувчи Зотдир.
Табиб фақат Аллоҳ берган шифонигина касалга татбиқ қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифларида шифони яратган Аллоҳга мурожаат қилиб, шифони берган фақат Ўзи, деб айтганлар.
Барча шифолар Аллоҳнинг яратиши билан бўлмоқда. Табиблар ҳам уни топиб, хасталарни даволайдилар.
Лола Илхомиддиновна

"Аллоҳумма раббаннаси азҳибил баъса ишфи анташшафий ла шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақоман", деб дуо қилардилар.
Маъноси:
"Ё Аллоҳ! Эй инсониятнинг Рабби! Оғриқни кетказ. Шифо берадиган фақат Сенсан. Сендан ўзга шифо берувчи йўқдир. Бунда ҳеч касаллик қолмайдиган даражада шифо ато қил".