𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎 dan repost
МУҲТОЖЛИК ва ҚАШШОҚЛИКНИНГ САБАБЛАРИ
2 қисм
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Лола Илхомиддиновна
2 қисм
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Болажоним, уйингизга кирганингизда салом беринг! Шунда ўзингиз учун ҳам, аҳли оилангиз учун ҳам барака бўлади"-дедилар;
“Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради”
Имом Табароний ривояти;
“Ким ҳаётда тежамли бўлса, қашшоқлик кўрмайди”
Имом Термизий ривоятлари;
“Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қилаолмаган одам – Худога ҳам шукр қилаолмайди”;
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялардилар ва: “Қачон, бирортангиздан луқма тушса, уни олсин ва ундаги нопок нарсани кетказиб, уни есин. Уни шайтонга ташламасин!” – дедилар. Шунингдек, лаганни бармоқлар билан сидириб ялашга амр қилдилар. “Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмайсиз”, – дедилар”
Имом Муслим ривоятлари;
Лола Илхомиддиновна