Zafarjon | Realist
Bank va Mijoz dan repost
UZCARD ва HUMO бошқарувида ўзгаришлар бўлмоқда
"Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ (UZCARD) бошқарув функциялари тўлиқ UCMG компаниясига топширилди. Шу муносабат билан, компания ижрочи директори лавозими тугатилиб, ушбу лавозимда 2022 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Олимжон Зокиров “UCMG” МЧЖ тижорат директори этиб тайинланди.
"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO) акциядорларининг навбатдаги йиғилишида жамиятнинг амалдаги раиси ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ва жамиятнинг янги раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида тегишли эълон жойлаштирилди.
Тўлов тизимига у ташкил топган вақт (2019 йилдан бери) Шухратбек Курбанов раҳбарлик қилиб келади.
@bankmijoz