ELTUZ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴ДАРХОНДАГИ “ҚУДРАТЛИ ОФИС” ҲАҚИДА
Ҳурматли Элтуз обуначилари ва каналимиз меҳмонлари, охирги кунларда Элтузга сиздирилган маълумотлар, хусусан, тизимдаги қатор мулозимларнинг бирин-кетин ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзаётгани ҳақидаги хабарлар каламушлар чўкаётган кемани ташлаб қочаётгандек таассурот уйғотиши мумкин.
Аммо бундай эмас. Бу ишдан бўшаш ва ариза ёзишларнинг триггери Тошкентнинг Дархонидаги “қудратли офис” нинг фош этилиши бўлди.
Аммо бу ҳам муз қоясининг учи, холос. Кемани (бу ўринда мамлакатдаги тизим ва давлат бошқарув идораларидаги мувозанат) чўктиришни мақсад қилган бу муз қояси тўнкарилганида, физика қонунига мувофиқ, тагидаги бутун ахлат юзага чиқади.
Элтуз ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бир-биридан мустақил манбалар тақдим этган маълумотларни таҳлил ва тадқиқ қилиш асносида ҳозиргача юз берган воқеалар силсиласини сизга тақдим этмоқда. Аммо манзара ҳали тўлиқ эмас.
Айрим маълумотларни тезкор текшириш имкони йўқ, лекин воқеалар суръат билан ривожланаётганини эътиборга олган ҳолда уларни сизнинг эътиборингизга имкон қадар тезкорлик билан тақдим этиш тўғри бўлади, деган фикрдамиз.Қолаверса, ҳозирда гаровга тикилган нарса, бу - мамлакатнинг келажаги ва авлодларнинг тақдиридир.
Гапнинг индаллосини айтганда, сўз давлат ичида давлат ва ё камида параллел ҳокимият яратиш уриниши ҳақида кетмоқда.
Қуйидаги тадқиқотимизда келтирилган фактларга доир барча очиқлама ҳамда исмлари зикр қилинган барча шахсларнинг изоҳларига очиқлигимизни алоҳида таъкидлашни истардик.
Шундай қилиб....
Ўзбекистон прокуратураси чуқур сукутда бўлиши мумкин. Аммо бу шу кунларда жараён қилаётган ва тизимни том маънода ларзага солган воқеа-ҳодисаларнинг аҳамиятини камайтирмайди.
👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.
YouTube орқали томоша қилиш
🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube