ELTUZ dan repost
20 ЙИЛЛИК МЕҲНАТИМ ҲУРМАТИГА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИМНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ!
Ҳурматли давлат раҳбарлари!
Мен, Андижон вилояти Бўстон тумани "Сайдали орзуси" фермер хўжалиги раҳбари Абдуллаев Қозимжон, сизларга 20 йилдан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган фермер сифатида мурожаат қилмоқдаман.
Менинг хўжалигим ерлари суғориш учун ноқулай ҳудудда жойлашганлиги сабабли, бир неча маротаба туман ҳокими ва қишлоқ хўжалиги бўлимига сув масаласида мурожаат қилганман. Лекин муаммо ҳал этилмаган. 2024 йил ҳосили кутганимиздек бўлмади, бу эса молиявий аҳволимизни янада қийинлаштирди. Соғлигим ёмонлашиб, ҳатто уйдан ҳам чиқа олмай қолдим.
Шундай оғир аҳволда бўлган пайтимда, туман ҳокими Санобар Носирова яқинларимни чақиртириб, уларни мажбурлаб, менинг розилигимсиз хўжалигимдан воз кечиш тўғрисида ариза ёздирган ва муҳримни босдирган. Бу аризадан менинг умуман хабардор бўлмаганимни маълум қиламан!
Кейинчалик мен ерларим 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18 фармонига асосланиб, ҳокимлик захирасига олиб қўйилганини ва 28 феврал куни аукционга қўйилаётганини аниқладим. Бу ҳолатдан ҳайратга тушдим. ПФ-18 фармонини ўқиб чиқсам, унда фермер хўжалигининг ерларини фермернинг ихтиёрисиз, мажбурий равишда тортиб олиш ҳақида ҳеч қандай модда йўқ! Фармонга кўра, ердан воз кечиш фақат фермернинг ихтиёрий равишда ва нотариал тасдиқланган ҳужжат орқали амалга оширилиши керак.
Менинг хўжалигимни ҳеч қандай расмий қарор, буйруқ ёки ҳуқуқий ҳужжатсиз захирага олишган!
Энг ачинарлиси, еримни 28 февралда аукционда кимгадир топширишмоқчи!
Ҳурматли раҳбарлар, менинг қарзим бўлиши мумкин, лекин уни тўлашга тайёрман! Мендан кўра катта қарздор фермер хўжаликлари бор ва уларнинг ери тортиб олинмаяпти!
Илтимос, адолат қарор топиши учун ушбу масалани шахсан назоратга олишингизни сўрайман!
Ҳурмат билан,
Абдуллаев Қозимжон
Андижон вилояти, Бўстон тумани
"Сайдали орзуси" фермер хўжалиги раҳбари
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

Шунинг учун, сиздан адолатни тиклашингизни сўрайман:
• Фермер хўжалигим ерларини аукциондан чиқариб ташлашингизни!
• Менга ҳеч қандай давлат ёрдами керак эмас, фақат 20 йиллик меҳнатим маҳсули бўлган фермер хўжалигимни тинч қўйишингизни сўрайман!
• Мен бу йилги ҳосилни ўз маблағларим ҳисобига етиштиришга тайёрман!