EFFECT.UZ | Расмий канал dan repost
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар олиб ташланади
Март ойининг дастлабки кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилди ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган эди.
Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилган. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратади.
Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
@effectuz